Ғаллаоролда семинар ташкил этилди
Жорий йилнинг 8 январ куни Ғаллаорол туманида “Жиноятчиликка қарши кураш”, “Маҳалла хавфсизлиги учун ҳаммамиз биргаликда масъулмиз” ҳамда “Обод ва хавфсиз маҳалла” мавзуларида семинар ўтказилди.
Тумандаги барча маҳаллалар “бешлиги” учун ўтказилган семинарда Республика прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи аъзолари иштирок этишди.
Тадбир давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, маҳаллаларни обод ва хавфсиз маконга айлантириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган масалалар юзасидан масъулларнинг маърузалари тингланди.
Шунингдек, семинарда ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида юз бераётган нохуш ҳолатларга чек қўйиш юзасидан тавсиялар, қўшма қарор билан белгиланган вазифалар бўйича тушунтиришлар берилди.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати