Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз !
Ғаллаорол туманининг Кўкгумбаз маҳалласида аҳоли вакиллари иштирокида “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда ёшларни миллий қадриятларимизга ҳурмат, ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ота-онанинг, оиладаги муҳитнинг ўрни, ўсмир ўғил қизларни оила қуришга тайёрлаб бориш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда ёшларни Давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятларга нисбатан шукроналик ҳиссида тарбиялаш масалалари кенг муҳокома қилинди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)