МИБ: Ғаллаоролда 15 нафар шахснинг 5 млрд. сўмдан ортиқ мулклари кредит сабаб хатланди
Банк кредитлари кўпчилик ҳолларда кафиллик ёки гаров эвазига берилади. Агар кредит олган шахс банк олдидаги мажбуриятларини бажармаган тақдирда суд томонидан кредит қарздорликларини гаровдаги мулкига қаратиш ёки қарздор ва кафил фуқаролардан солидир тартибда ундириш тўғрисида ижро варақаси чиқарилади. Кўп ҳолларда қарздор кредит бўйича мажбуриятини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар
Бюронинг Ғаллаорол туман бўлимлари томонидан кредит қарздорликларини ундириш бўйича ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг январ ойи давомида 132 дан ортиқ ижро ҳужжати бўйича 1,6 млрд. сўм қарздорлик банк фойдасига ундирилган.
Шунингдек, банклар фойдасига ундирувлар билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича жами 15 та 5,2 млрд. сўмлик мол-мулклар хатланиб, 9 та 2,5 млрд. сўмлик мулклар электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилган.
Мажбурий ижро бюроси
Ғаллаорол туман бўлими