СУВНИ ТЕЖАШ – ДОЛЗАРБ МАСАЛА
Мамлакатимизда сув хўжалигига ҳар йили ўртача 1 млрд доллар маблағ йўналтирилмоқда аммо тизимда ҳисоб-китоб тўғри йўлга қўйилмагани, сув ресурсларини бошқаришда эскича ёндашувлар сақланиб қолгани учун самара кам. Ҳисоб китобларга кўра бетонлаштирилмаган ирригация тармоқларида йилига ўртача 14 млрд. метр куба ёки 36 фоиз сув ҳеч қандай иқтисодий самарасиз исроф бўлмоқда.
Шу боис давлатимиз раҳбари томонидан сув хўжалигида каналларни ва ички ариқларни бетонлаш бўйича “Зарбдор йили” эълон қилинди. Бу каби тадбирлар Ғаллаорол туманида ҳам қизғин давом этмоқда. Туман ҳокими бошчилигида фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда бошқа сув исътемолчилари билан жойларга чиқиб семинарлар ташкил қилиниб, туманимиздаги каналлар ва ички ариқлар бетонлаштирилмоқда.
Шундай экан туманимизда фаолият юритаётган қишлоқ хўжалиги сув исътемолчиларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 575-сон қарорига 1-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 12-банди “ё” кичик банди, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
19 мартдаги 82-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 56, 58, 59 ва
61-бандларига яъни Қишлоқ хўжалиги сув исътемолчилари томонидан қишлоқ хўжалигигиа мўлжалланган сув ресурсларидан фойдаланиш давомида сувни исроф қилмасдан (Сувни зовурга ташлаб қўйиш, экинзорларни кўллатиб суғориш, гидротехник иншоотларни шикастлантириш ёки соз ҳолатда сақламаслик, сувнинг ҳисобини юритмаслик, махсус рухсатномасиз сув олиш ноқонуний қулоқ очиш, сувдан ноқонуний яъни шартномасиз фойдаланиш) каби ҳолатларни юзага келтирмаслик ҳамда юқорида келтирилган қонунбузилиши ҳолатлари юзага келган тақдирда ҳуқуқбузарларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда жазо муқаррардир.
“Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини
ва сувдан фойдаланишни назорат
қилиш инспекцияси”нинг Жиззах вилояти
бошқармаси бош мутахассиси Д.Юсупов