Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

24 декабрь 2021 йил
515
0

Тадбирда фуқароларнинг соғлиқни сақлаш, кредит ажратиш, уй-жой низосини ҳал этиш, табиий газ, тоза ичимлик суви, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда амалий ёрдам бериш ва бошқа масалалари юзасидан келиб тушган 118 та мурожаатлардан 96 таси жойида ижобий ҳал этилди.

Мисол учун, 6 нафар фуқароларнинг реабилитация ва ортопедик воситалар билан таъминлашда амалий ёрдам бериш ҳақидаги мурожаатлари жойида қаноатлантирилди, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган ёшларга имтиёзли кредит ажратиш ҳақида сертификатлар ҳамда “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган бир қатор эҳтиёжманд оилаларга асосий турдаги озиқ-овқат махсулотлари берилди.

Бундан ташқари 13 нафар ёшларга субсидия асосида тикув машинаси ва пайванлаш ускуналари тарқатилиб, 9 нафар ёшларнинг сафарбарлик чақирув резервидаги шартнома тўловининг бир қисми, олий таълим муассасаларида тақсил олаётган 5 нафар ёшнинг тўлов контрактининг бир қисми тўлаш бўйича сертификатлар топширилди.

Ўзини-ўзи банд қилиш ҳамда қўшимча даромад манбаига эга бўлиш учун 1050 дона сиғимга эга 6 та инкубатор ускунаси субсидия тариқасида берилиб, 8 нафар оилага 8 тадан қора шағзода товуқ туридан тарқатилди.

 

Қўшимча ўрганиш вақт талаб этадиган мурожаатлар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилиб, кўриб чиқилиши назоратга олинди. 

 

 

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар