Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Давлат томонидан пенсияларнинг бир қатор турлари

Давлат томонидан пенсияларнинг бир қатор турлари

24 октябрь 2023 йил
95
0

Конституциямизнинг 46-моддаси: (https://lex.uz/docs/6445145#6445593)“Ҳар ким қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, ишсизликда, шунингдек боқувчисини йўқотганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот ҳуқуқига эга.

Қонунда белгиланган пенсиялар, нафақалар ва бошқа турдаги ижтимоий ёрдамнинг миқдорлари расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмас”.

Давлат томонидан пенсияларнинг бир қатор турлари белгиланган, унга кўра:

-ёшга доир пенсия;
-ногиронлик пенсияси;
-боқувчисини йўқотганлик пенсияси.

Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:

-эркаклар – 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;
-аёллар – 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

Энг кам истеъмол харажати деганда, инсоннинг асосий эҳтиёжларини қондириш учун 1 ой давомида зарур бўладиган товар ва хизматларни сотиб олишга етадиган маблағ миқдори тушунилади. Энг кам истеъмол харажатлари миқдорини ҳисоблаб чиқишда бугунги шароитда аҳолининг реал ўртача ижтимоий харажатларини инобатга олиш лозим.

Ғаллаорол туман пенсия жамғармаси бўлими

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар