Фуқаролар мурожаати ижроси назоратда
Туман ҳокими қабулига мурожаат билан ташриф буюрган юртдошларимизнинг мурожаатларини ўз муддатида ижросини таъминлаш мақсадида тузилган туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи “Қашқабулоқ” маҳалласида яшовчи фуқаролар Пармонов Акбар ҳамда Халилова Матлубаларнинг хонадонларига ташриф бюрди. Пармонов Акбар соғлигини тиклаш учун ўтказиладиган жарроҳлик операцияси, Халилова Матлуба турмуш ўртоғининг соғлигини тиклаши учун моддий ёрдам сўраб мурожаат қилишган. Шунингдек, Маданият маҳалласи Тутли қишлоғида яшовчи фуқаро Мўминов Аброрнинг маҳалла аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва электр симларининг таянч устунини алмаштириш масаласи бўйича мурожаати ўз жойида ўрганилди. Ишчи гуруҳ ўрганиш якуни натижалари бўйича фуқаролар Пармонов Акбар ва Халилова Матлубаларнинг мурожаатлари
Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессиясига муҳокамаси учун қўйиши бўйича қарор қабул қилинди.
Маданият маҳалласи фуқароси Мўминов Аброрга мурожаати ижроси юзасидан маҳалла аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва электр симлари таянч учтунларини алмаштириш туманнинг 2023 йил дастурига киритилганлиги тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати