Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Навоийга таъзим, Бобурга эҳтиром !

Навоийга таъзим, Бобурга эҳтиром !

07 февраль 2023 йил
280
0

Маънавият ва маърифат маркази Ғаллаорол туман бўлими, туман халқ таълими бўлими ҳамкорлигида “Баркамол авлод болалар мактаби”да Буюк давлат арбоблари ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги ҳамда шох ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд айёмининг 540 йиллигига бағишлаб “Буюклар биз билан” мавзусида бадиий мусиқий кеча ташкил қилинди.

Тадбир иштирокчиларига Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижоди тўғрисида тарғибот қилинди.

 

Ёшлар томонидан буюк аждодларимиз ижодидан саҳна кўринишлари, мушоиралик ташкил қилинди.

 

Тадбир якунида энг фаол иштирокчиларига Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмасининг ҳамда халқ таълими бўлимининг фахрий ёрлиқлари топширилди.

Ғаллаорол туманида Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд айёмига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар