Ҳудудларда вазирликнинг ахборот тизимлари бўйича ўқув семинарлар ўтказилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан Ғаллаорол, Бахмал, Янгиобод, Фориш туманларининг масъул ходимлари, ташкилот, муассаса ва аграр соҳа вакиллари ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари иштирокида семинар-тренинг ўтказилди.
Ўқув семинарида “Агросубсидия” АТ – қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга субсидия бериш, “Геоахборот” АТ - қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, ҳолатини ўрганиш ва мониторинг қилиш, “Е-ижара” - қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш бўйича тизимларни ҳудудларда жорий этишга бағишланди.
Тренингни Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Рақамлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Фозил Тешаев, Геоахборот бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бобомурод Махсудов, Ер ахборот базасини яратиш шўбаси мудири Баҳром Маткомилов, "Агросаноатни рақамлаштириш маркази" ДМ Ўткирбек Қосимовлар томонидан ўтказилди.
Ўқув семинардан кўзланган мақсад Республикамиз вилоятларида аграр соҳада ишлаб чиқилган ахборот тизимларини кенг жорий этиш, тизим имкониятларидан самарали фойдаланишни таъминлаш, соҳа вакилларнинг билим ва кўникмаларини оширишдан иборат.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати