Жиззах вилояти Адлия бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари Б.Икромов томонидан Ғаллаорол туманидаги Аламли МФЙда сайёр қабул ташкил этилди.
Жиззах вилояти Адлия бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари Б.Икромов томонидан Ғаллаорол туманидаги Аламли МФЙда аҳолининг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммоларини аниқлаш, уларни таҳлил қилиш ва бартараф этиш ҳамда ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича Сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабулда маҳалла еттилиги, еттиликнинг туман тузилмалари раҳбарлари, туман ташкилотлари ходимлари иштирок этишди. Сайёр қабулда бошқарма бошлиғининг 1-ўринбосари қонунчиликдаги сўнги янгиликлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарор ва Фармонларига асосан адлия органлари томонидан маҳалла еттилигига методик ёрдам кўрсатиш тартиби, жойларда аҳолининг ҳуқуқий муаммоларини аниқлаш ва хал этиш юзасидан маҳалла еттилиги билан адлия органлари ўртасидаги ҳамкорлик йўналишлари тўғрисида тушунчалар берди.
Шунингдек, сайёр қабулда 10 нафар фуқаронинг мурожаатлари қабул қилинди ҳамда 15 та сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.
Қолаверса кун тартибида қонунчиликдаги фуқароларга берилган ҳуқуқ ва имтиёзлар тўғрисида тушунтиришлар, фуқароларга оилавий низолар, ажримлар, эрта ва шаръий никоҳнинг олдини олиш, электр энергияси ва газ таъминотидан самарали ва тежамкор фойдаланиш тартиби юзасидан зарур кўрсатма ва тавсиялар берилди.