ЭТНОСПОРТ БЎЙИЧА ЎҚУВ-СЕМИНАРИ БЎЛИБ ЎТДИ
Юртимизда Этноспорт тобора ривожланиб, оммавийлашиб бормоқда.
Аҳолининг турли қатлами, хусусан ёшларнинг этноспорт турларига кенг жалб этиш, шунингдек, улар орасида ўзбек миллий халқ ўйинларини кенг тарғиб қилиш мақсадида бугунги кунда туманимизда изчил саъйи-ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Ёшлик жисмоний тарбия ва спорт жамияти томонидан жорий йилнинг 25 январ куни Ғаллаорол тумани 27-умумий ўрта таълим мактабида жисмоний тарбия ўқитувчиларига миллий ва оммавий спорт ўйинлари ўқув семинар машғулоти ўтказилди.
Туманимиз аҳолиси ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни спорт ва жисмоний тарбияга кенг жалб этиш ҳамда спортнинг миллий ва бошқа турларини оммалаштириш мақсадида ташкил этилган ўқув семинари юқори савияда ўтказилди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати