Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИ

15 сентябрь 2022 йил
144
0

Нафақа тайинлаш учун фуқароларнинг мурожаати талаб этилмайдиган тизим яратилади.  Ногиронлиги бўлган шахслар, айниқса, доимий равишда ўзгалар парваришга муҳтож бўлган болаларни парваришлаётган оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб- қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, ижтимоий ёрдамнинг замонавий механизмларини амалга оширишда янги ёндашувларни жорий этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 феврал куни “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-74-сонФармони қабул қилинди.

Мазкур Фармоннинг 4-бандига мувофиқ 2022 йил октябр ойидан бошлаб 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар ва одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка чалинган 18 ёшгача болаларга тўланадиган нафақаларни ҳамда парваришлаш нафақасини фуқаролардан ҳеч қандай мурожаат талаб этилмасдан “проактив” шаклда тайинлаш тизими жорий этилмоқда. Шуни таъкидлаш лозимки, фуқаронинг мурожаатисиз давлат хизматларини "проактив" шаклда кўрсатиш амалиёти Республикамизда илк маротаба Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан жорий этилади. Яъни, фуқаро нафақа тайинлаш учун бирорта давлат органига мурожаат қилмайди. Бунда, нафақа тайинлаш учун барча маълумотлар Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан электрон шаклда олинади. Маълумот учун: ушбу тартиб жорий қилиниши билан бир йилда ўртача 70 мингдан зиёд фуқароларнинг нафақа тайинлаш учун мурожаат қилиш амалиёти бекор қилинади ва ушбу ижтимоий тўловлар ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида автомат равишда тайинланишига эришилади.

 Манба: Ғаллаорол туман Пенсия жамғармаси

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар