Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » КИМЛАРГА ҲАР ОЙДА 300 МИНГ СЎМДАН БЕРИЛАДИ?

КИМЛАРГА ҲАР ОЙДА 300 МИНГ СЎМДАН БЕРИЛАДИ?

30 июнь 2022 йил
259
0

Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини давлат томонидан ҳимоясини янада мустаҳкамлаш, айниқса, кекса ёшдаги авлод вакиллари, ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек 1941—1945-йилларда уруш фахрийлари бўлган фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 июндаги ПҚ-274 сонли “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийларининг моддий таъминотини яхшилаш ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ мамлакатимиз бўйича ушбу тоифага кирувчи 4 минг 400 нафарга яқин фуқароларга қўшимча 300 минг сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараварида) ҳамда йилига бир марта компенсация пул тўловлари – 4 миллион 500 минг сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари) миқдорда тўланиши белгилаб қўйилди. Компенсация пули ҳар йили август ойида пенсия тайинлаш ваколати юклатилган ташкилот томонидан тўлаб берилади. Авваллари юқоридаги тоифага кирувчи шахсларга ҳар ой 15 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена маҳсулотлари етказиб берилар эди. Ҳар ойлик озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари маҳсулотларининг миқдори ўртача 250 минг сўм этиб белгиланганди. Эндиликда қўшимча тўлов бепул етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари маҳсулотлари ўрнига ҳар ойда бериб борилади. Ушбу тоифага кирган фуқароларнинг ўзгалар парваришига муҳтожлиги тиббий ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан аниқланади. Пенсия тайинлаш ваколати юклатилган ташкилотга фуқаронинг ўзгалар парваришига муҳтожлиги тўғрисидаги маълумотлар етказилади. Ногиронлиги ҳам қўшимча тўлов тўланадими? Қарор билан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган кекса ёшдаги шахслар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга ушбу қўшимча тўловлар ҳар ойда тўланиши белгилаб ўтилган. Ўзгалар парваришига муҳтожлик фактини тиббий ижтимоий эксперт комиссиялари белгилаб беради. Пенсия тайинловчи органга ахборот тизимлари орқали ёки бошқа йўналишлар орқали пенсия тайинловчи органга етказиб беради. Пенсия тайинловчи орган қарорда белгиланган муддатларда, тартибларда ҳамда миқдорларда ушбу фуқароларга қўшимча тўловни тўлаб беради. Тўловлар фуқароларнинг хоҳишига кўра нақд пул ёки нақд пулсиз ихтиёрий равишда амалга оширилади. Пенсия, нафақа тўловини етказиб бериш вазифаси юклатилган ташкилот томонидан “Халқ банки” ёки бошқа тижорат банклари томонидан нақд пул кўринишида ёки нақд пулсиз кўринишида етказиб берилиши мумкин. Агарда пенсия ва нафақа олувчи тўлов кунига қадар вафот этса, у билан бирга яшаган оила аъзоларига тўлаб берилади. Бунда ҳисоблаб чиқариб қўйилган ва олинмай қолган пенсия ёки нафақани олишлари мумкин. Тўловларни олишда фуқароларга ҳар хил бюрократик тўсиқлар ёки коррупцион факторлар ёки бошқа ҳолатлар аниқланадиган бўлса ёки қўшимча тўловлар бўйича саволлар бўлса, жамғарманинг доимий ишлаб турадиган +998 97 794 77 55 рақамига мурожаат қилишлари мумкин.

Аслиддин Нарқўзиев, Пенсия жамғармаси

Ғаллаорол туман бўлими бошлиғи.

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар