Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигини кенг нишонлаш, асосий қонунимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти, юртдошларимиз, айниқса, ёшларимиз қалбида қонунга ҳурмат, ватанга меҳр ва садоқат туйғусини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш мақсадида Ғаллаорол тумани “Ғофур Ғулом” маҳалласида жойлашган 25-сонли умумтаълим мактаб биносида Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Норқўзиев томонидан давра суҳбати ташкил қилинди.
Йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яритилиш тарихи, унга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар, унда белгилаб қўйилган фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, суд ҳокимиятига бағишланган моддаларнинг аҳамияти ҳақида батафсил фикр юритиб ўтилди.
Шунингдек, Конституциянинг яратилиш тарихи ҳақида қисқача тўхталиб, бизга энг қадимий қонунлардан бири ҳисобланган “Хаммурапи қонунлари” етиб келган бўлиб, бу қонун қулдорлик тузуми ҳуқуқининг характерли белгиларини ўзида акс эттирган.
Шу билан бирга қадимги Рим ҳуқуқида ҳам Конституциянинг белгиларини учратиш мумкин, «Конституция» атамаси ҳам император конституцияси деб аталган қонун туфайли юзага келган.
Давра суҳбати иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида ҳам тушунтирш берилиб, уларнинг хар бирига маърузачи томонидан алохида тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, жорий йилда эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрсидаги Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти тўғрисида ҳам сўз юритилди.
Учрашув якунида йиғилганларнинг саволларига бирма-бир жавоб бериб ўтилди.
А.Норқўзиев
Ғаллаорол туманлараро
иқтисодий судининг раиси