2022 йил 29 ноябр куни туман ҳокимлигининг мажлислар залида халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгашининг қирқ тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Ж.Оқбоев бошқарди. Сессия котиблигига 9-“Қангли” сайлов округидан депутат М.Бобоева сайланди.
Сессияга туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилди.
Сессия ишида Ғаллаорол тумани ҳудудида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорлардаги нарх-наво барқарорлигини сақлаш ҳамда олиб борилаётган ишлар юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Т.Қўчқоров ва туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари М.Салохиддиновларнинг ҳисоботлари эшитилди.
Шунингдек, сессияда туманда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Ш.Қодировнинг ҳисоботи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ғаллаорол туманидаги Халқ қабулхонасининг 2022 йил 30 октябрдаги “Ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш тўғрисида”ги 120-сонли ахборотномаси,
тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш юзасидан туманда амалга оширилаётган ишлар, туманда бандлиги таъминланган, яшаш шароити яхшиланган ва даромад манбаига эга бўлган оилаларни “Темир дафтар” рўйхатидан чиқариш, кам таъминланган, ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларни “Темир дафтар” рўйхатига киритиш, “Темир дафтар” жамғармаси, “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёрдам кўрсатиш, Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сонли қарорига асосан тумандаги айрим масъулияти чекланган жамиятлари билан тузилган ер ижара шартномаларини бекор қилиш, Ғаллаорол туманида 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш тўғрисидаги масалалар юзасидан туман ҳокимининг ўринбосарлари ва мутасадди идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди ҳамда депутатлар томонидан муҳокама қилинди.
Сессияда кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлардан О.Мамиров, Б.Қоражонов, Р.Хандамов, Ф.Акмурзаев, А.Суюнов, Б.Ғозиева ва А.Исмоиловлар сўзга чиқиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати