Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси маълумотига кўра
You Тubе ижтимоий тармоғи орқали “Ғаллаорол туман биринчи секторининг қилган ишлари” сарлавҳаси остида ёритилган танқидий материалда кўрсатилган умумфойдаланишдаги 4К237 “М-39 а/й-Лалмикор т/й бекати-Оқтош” автомобил йўл Жиззах вилояти Автомобил йўллари бош бошқармаси тасарруфида бўлиб ушбу 4К237“М-39 а/йўли- Лалмикор т/й бекати-Оқтош” автомобил йўлига Ғаллаорол туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан хизмат кўрсатади ва бу автомобил йўлида 2022 йилда жорий таъмирлаш ишлари жумладан, 0-12 км қисмидаги мавжуд майда чуқурчаларни асфальтбетон қоришмаси билан таъмирлаш, 12-13 км қисмида шағал ётқизиш ишлари бажарилган. Шунингдек ушбу йўлнинг 13-38 км оралиғидаги қатнов қисмлари таъмир талаб бўлиб, йўлнинг ушбу қисмидаги носозликлар 2023 йил учун белгиланган Давлат Дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан босқичма-босқич таъмирланиши режалаштирилган. Бундан ташқари ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектлари, йўл, ичимлик суви бошқа инфротузилма обектларида қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш орқали ҳудудда яшовчи аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилаш мақсадида Оқтош МФЙни 2023 йил “Обод қишлоқ” давлат дастурига киритилган бўлиб, ушбу дастурга асосан ҳудуддаги аҳоли хонадонларининг электр таъминотини яхшилаш, ичимлик суви таъминотини яxшилаш ва йўл таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати