Туман ҳокимлигининг Қурилиш, коммуникация, коммунал ҳўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари котибияти маълумотига ва Туман халқ таълими бўлими маълумотига кўра .
Ижтимоий тармоқларда танқидий материалда кўрсатилган автомобил йўли 4р 42 “Ғаллаорол-Қўйтош” автомобил йўлидан “Янги йўл” қишлоғига олиб борувчи автомобил йўли 7 км масофада бўлиб, йиллар давомида таббий ва бошқа омиллар сабабли бугунги кунда таъмирталаб ҳолатга келиб қолган. Туман ҳокимлиги томонидан ушбу йўлни таъмирлаш мақсадида туман ҳудудидаги ички йўлларни таъмирлаш манзилли дастурига киритиш бўйича таклиф тайёрланди. Мазкур дастурга асосан 2023 йилда туманнинг ички имкониятидан келиб чиқиб босқичма-босқич таъмирлаш ишлари амалга оширилиши билдирилади.
Жиззах вилояти Ғаллаорол туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 14-умумий ўрта таълим мактаби 2004-2005 йиллар мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий дастури асосида капитал реконструкция қилинган. Қуввати 160 ўринли, ҳозирги кунда 141 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. 25 нафар ўқитувчилар фаолият юритмоқда. Мактаб атрофи тўлиқ блок ғишт ва темир панжара билан ўралган. 2022 йил май ойида 70 метр панжара ўрнига девор билан ўралиб янгидан кўмирхона маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қуриб берилди. Мактаб атрофидан ёмғирли кунлари оқиб ўтувчи сел ариқлари олиниб, сел ҳавфи бартараф этилган. Шунингдек 2020-2021 ўқув йилида мактаб ўқувчиларига қулайлик яратилиб 2 та бошланғич синфлар учун ва 1 та юқори синф учун янгидан парта ва стол, кийим ҳамда китоб учун шкафлар келтириб берилди. Шу билан биргаликда 2020 йил 13 дона янги замонавий компютерлар жамланмаси билан таъминланди. Ҳозирги кунга ушбу компютерлар тўлиқ интернет тармоғига уланган, ўқитувчи ва ўқувчилар kundalik.com дастури ҳамда информатика фан тўгаракларида фойдаланиб келмоқда.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати