Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланган режага асосан Ғаллаорол туманидаги "Маржонбулоқ" ШФЙда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.05.2022 йилдаги 2022-2023 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги 259-сон қарори ижроси юзасидан жиноятчиликнинг олдини олиш ва аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда жиноятчилик ва унинг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўриш тартиби, уни бартараф этиш механизмлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 07.03.2022 йилдаги ПФ-87-сон Фармони, Вазирлар Махкамасининг 14.10.2022 йилдаги "Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 595-сон қарори талаблари тушунтирилди. Бундан ташқари сайёр қабул ташкил этилди ва сайёр қабулда 10 нафар фуқаронинг мурожаати юзасидан тушунтиришлар берилди, 8 нафар фуқаронинг мурожаати белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун расмийлаштириб олинди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати