2022 йил 19 октябр куни туман ҳокимлигининг мажлислар залида халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгашининг қирқ саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Ж.Оқбоев бошқарди. Сессия котиблигига 15-“Гулистон” сайлов округидан депутат Р.Хандамов сайланди.
Сессияга туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилди.
Сессия ишида “Туманда ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли хонадонларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги масала юзасидан Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари А.Мамаражабовнинг ҳисоботи эшитилди.
Шунингдек, сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 майдаги “Ҳудудларда мактабгача таълим хизматларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5125-сонли қарорининг туманда ижроси, “Аҳолининг кам таъминланган қатлами, жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган болаларни тарбиялаётган ота-оналар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва яшаш шароитини яхшилашга муҳтож оналар учун қурилаётган арзон уй-жойлар ажратилиши тўғрисида”ги, туман адлия бўлими бошлиғининг 2022 йил 9 ойи давомида жойларда норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича ахбороти, Ғаллаорол тумани ҳудудидаги маъмурий-ҳудудий бирликлари чегараларини белгилаш, туман маҳаллий бюджетидан маблағлар ажратиш, “Темир дафтар” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёрдам кўрсатиш ва “Очиқ бюджет” ахборот порталида овоз бериш жараёнида ғолиб бўлган ташаббусларга “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағларини йўналтириш тўғрисидаги масалалар юзасидан туман ҳокимининг ўринбосарлари ва мутасадди идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари ва ахборотлари эшитилди ҳамда депутатлар томонидан муҳокама қилинди.
Сессияда кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлардан А.Исмаилов, М.Бобоева, Ш.Эшмаматова, О.Мамиров, Р.Хандамов, Ю.Ачилов, Б.Қоражонов, Т.Жўраев ва С.Лапасовлар сўзга чиқиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан туман Кенгашининг қарорлари қабул қилинди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати