Халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгашининг 2022 йил
22 июлдаги VI-45-132-3-45-K/22-сонли қарорига ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 20 сентябрдаги КҚ-406-IV-сонли “Туман (шаҳар) бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги намунавий Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 20 сентябрдаги КҚ-406-IV-сонли “Туман (шаҳар) бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги намунавий Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
Ғаллаорол ш,
10 октябр 2022 й.,
№ VI-45-194-3-45-K/22
Халқ депутатлари Ғаллаорол туман Кенгашининг 2022 йил « 10 » октябрдаги |
Ғаллаорол туман бюджети маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисида
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
Мазкур Намунавий низом туман бюджети маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш, шунингдек, «Очиқ бюджет» портали орқали жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш тартибини белгилайди.
жамоатчилик фикри - ушбу Низомда белгиланган тартибда фуқаролар томонидан туманда мавжуд ижтимоий аҳамиятга эга муаммоларни ҳал этишга қаратилган ишларни (хизматларни) мазкур ҳудуд маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш бўйича билдирилган таклифлар;
ташаббусли бюджет жараёни - «Очиқ бюджет» ахборот порталида (кейинги ўринларда - Портал) жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш, уларни саралаш ва овоз бериш жараёни доирасида ғолиб лойиҳаларни аниқлаш ҳамда туман бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштиришни ўз ичига олган жараён;
ғолиб лойиҳа - Порталда овоз бериш жараёни якунларига кўра тўпланган овозлар сони асосида автоматик тарзда танлаб олинган лойиҳа;
фуқаролар ташаббуси жамғармаси - туман ҳокимлигида бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари шаклида очилган шахсий ғазна ҳисобварағи;
лойиҳаларни амалга ошириш хронологияси - ташаббусли бюджет жараёни доирасида ғолиб деб топилган лойиҳаларни амалга оширишнинг барча босқичларини Портал орқали бевосита фуқароларга кузатиб бориш имкониятини берувчи махсус бўлим;
ишчи комиссия — жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни баҳолаш, танлаб олиш ҳамда ижросини мониторинг қилиш бўйича туман ҳокимлиги қошида ташкил этилган комиссия;
онлайн мурожаат — Порталда фуқаролар томонидан савол, шикоят, таклиф ёки қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан хабар қолдириш имкониятини берувчи махсус саҳифа.
Туман бюджетининг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизи;
туман бюджети қўшимча маблағларининг камида 30 фоизи.
Бунда ғолиб деб топилган ҳар бир тадбир учун алоҳида маблағлар манбаси «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси» бўлган шахсий ғазна ҳисобварағи очилади ва барча харажатлар ушбу ғазна ҳисобварағи орқали амалга оширилади.
туман бюджетининг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизи миқдоридаги маблағларнинг ярмидан кам бўлмаган қисми — мазкур молия йилининг январь ойида, қолган қисми июнь ойида;
туман бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобига ажратиладиган миқдори — халқ депутатлари туман Кенгаши қарори қабул қилингандан сўнг уч иш кунида ўтказилади.
Бунда тадбирларни амалга ошириш ишлари бошланиб, тегишли молия йилида бажарилган ишлар учун маблағлар тўлиқ ўтказиб берилмаган бўлса, тегишли ғазна ҳисоб варағидаги маблағлар жамғармага тикланмайди ва келгуси йилнинг январь ойида пудратчига тўлаб берилади.
Агар йил якунларига кўра расмийлаштирилган шартномага мувофиқ тадбирлар амалга оширилмаган ёки қисман бажарилган бўлса, шартномада белгиланган тадбирларни ҳамда тўловларни келгуси йилда амалга оширишни назарда тутувчи қўшимча келишув расмийлаштирилади.
Бунда ғолиб деб топилган тадбирлар доирасида ҳисобот йили якунларига кўра тўлиқ бажарилмаган ҳоллар учун истисно тариқасида томонлар ўртасида тузилган шартномаларнинг амал қилиш муддатларини келгуси йил якунига қадар узайтириш бўйича шартномларга ўзгартиришлар киритилишига рухсат берилади.
2-боб. Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган
тадбирларни танлаб олиш тартиби
туманнинг ижтимоий-иқтисодий хусусиятларидан келиб чиқиб, шунингдек, аҳолидан тушаётган мурожаатлардаги муаммолар;
жамоавий муаммоларни ҳал этишга қаратилганлиги (хиёбонлар, болалар майдончаси барпо этиш, ички йўлларни ва ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, экологияни яхшилаш, ичимлик суви ва оқова сув билан таъминлаш, кўча чироқларини ўрнатиш (таъмирлаш) ва шу кабилар);
жамоатчилик томонидан билдирилган таклифлар идоравий ёки шахсий хусусиятга эга бўлмаслиги (шахсий автомашина ёки турар жой харид қилиш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, маъмурий биноларни таъмирлаш);
бюджет ташкилотини сақлаб туриш билан боғлиқ харажатларни ўзида акс эттирмаслиги (коммунал, алоқа ва Интернет тизими учун тўловлар, шунингдек, канцтовар ва бошқа тез эскирувчи моддий қийматликлар);
маҳаллий давлат ҳокимияти ва давлат органларининг бинолари ва иншоотларини қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларига, шу жумладан уларнинг бошқа эҳтиёжларини қоплашга қаратилган бўлмаслиги лозим;
кўрсатилган муаммоларни бартараф этиш юзасидан жорий йилда манзилли рўйхат (ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича дастурлар ёки ташриф баёнлари ва бошқалар)га асосан маблағ ажратиш кўзда тутилган бўлса, ушбу таклифлар асосланган ҳолда қабул қилинмаслиги лозим;
берилган таклифларни амалга оширишнинг умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 минг баробаридан ошмаслиги лозим.
Агар тадбирнинг дастлабки қийматига нисбатан лойиҳа-смета ҳужжатларига кўра якуний қиймати кўпроқни ташкил этса, мазкур ҳолатларда лойиҳани амалга ошириш учун талаб этиладиган қўшимча маблағ туман «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси»даги мавжуд ёки келгусида келиб тушадиган маблағлар ҳисобидан қоплаб берилади. Ғолиб деб топилган лойиҳанинг дастлабки қийматидан келиб чиқиб, тадбир доирасида амалга ошириладиган ишлар (товар ва хизматлар) ҳажмини камайтиришга йўл қўйилмайди.
Бунда таклифлар ғолиб деб топилиши учун 10 тадан кам бўлмаган овоз сонига эга бўлиши лозим.
Ғолиблар аниқлангандан сўнг «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси»да шаклланган қолдиқ маблағлар ғолиб деб топилган лойиҳаларнинг якуний қийматига аниқлик киритилиши муносабати билан қўшимча талаб этиладиган фарқни қоплашга ёки келгусида ўтказиладиган «Ташаббусли бюджет» жараёнларига йўналтирилади.
Молиялаштириладиган тадбирлар бўйича таклифларда, қоида тариқасида, объектлар тўғрисидаги маълумотлар (жойлашган жойи, ҳолати, амалга ошириш муддати, буюртмачиси ва бошқалар) кўрсатилади.
жамғармадан йўналтирилган маблағлар тақсимоти тўғрисидаги маълумот;
Туман ҳокимлиги Ишчи комиссиянинг ҳар йили туман ҳокими бошчилигида телевизион каналлар орқали «Ташаббусли бюджет» жараёни амалга оширилиши борасида фуқароларга жонли мулоқотни олиб боришни назарда тутувчи дастурда иштирок этишни йўлга қўйсинлар;
жамғармадан йўналтирилган маблағлар бўйича амалга оширилган давлат харидлари тўғрисидаги маълумот;
жамғармадан йўналтирилган маблағларнинг молиялаштирилиши тўғрисидаги маълумот;
жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирлар доирасида амалга оширилган ишлар акс эттирилган видео-ролик ва фото лавҳалар жойлаштирилишини таъминлайди.
Бунда Ишчи комиссия «Очиқ бюджет» ахборот порталига ҳар ойнинг якунлари бўйича кейинги ойнинг 10-кунига қадар маълумотлар, видео-ролик ва фотолавҳалар жойлаштирилишини ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб борилишини таъминлайди.
Баҳолаш тизими «0» баллдан «100» баллгача баҳоланиб, туман ва шаҳарлар ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари натижаларига кўра «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратилади.
Бунда қуйидагилар баҳолаш мезонлари сифатида қўлланилади:
ишчи комиссия томонидан саралаш босқичи ҳаққоний ва сифатли ўтказилишини баҳолаш — лойиҳаларни дастлабки ва якуний қиймати ўртасидаги фарқ, асоссиз рад этилган лойиҳалар ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш имконияти тўлиқ ўрганилмаслик натижасида ғолиб бўлган лойиҳаларнинг кейинчалик рад этилиши даражаси
(20 баллгача);
фуқароларнинг бюджет жараёнига жалб этилиши даражаси — тегишли ҳудуд бўйича келиб тушган лойиҳалар ва овоз сонининг мавжуд аҳоли сонига нисбати
(20 баллгача);
«Фуқаролар ташаббуси жамғармаси»га маблағлар ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилишини баҳолашда — Жамғармага қўшимча маблағларининг тегишли қисми йўналтирилиши ҳолатидан келиб чиқиб (20 баллгача);
жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни амалга оширишнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашда — «Очиқ бюджет» ахборот порталида «Жамоатчилик назорати» бўлими орқали лойиҳа муаллифлари томонидан бажарилган ишларни сифати ва ҳолатини баҳолаш тизими орқали (20 баллгача);
лойиҳаларни амалга ошириш бўйича буюртмачилар билан тизимли ишлар ташкил этилганлиги даражаси — лойиҳалар молиялаштирилишидан келиб чиқиб, жами ажратилган маблағга нисбатан ўзлаштирилган маблағга нисбати орқали (20 баллгача) баҳолаб борилади.
Ҳар чорак якунларига кўра мезонларга мувофиқ туман ва шаҳарларнинг тўплаган балларидан келиб чиқиб:
71 баллдан 100 баллгача — «яшил ҳудуд»,
55 баллдан 71 баллгача — «сариқ ҳудуд»,
55 баллдан паст бўлганда — «қизил ҳудуд» деб топилади.
«Қизил ҳудуд» деб топилган туман ва шаҳар ҳокимликларининг ташаббусли бюджет жараёни ижроси юзасидан ҳисоботи чорак якунларига кўра Олий Мажлис Сенатида эшитиб борилади.
21-боб. «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали жамоатчилик фикри шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш тартиби
ғолиб деб топилган лойиҳанинг Порталдаги хос «ID» рақами;
амалга ошириладиган тадбирларнинг аниқ манзили ёки балансда сақловчи корхонанинг манзили ва номи;
лойиҳада назарда тутилган амалга оширилиши лозим бўлган тадбирларнинг қисқача мазмуни;
тадбирни амалга ошириш учун талаб этиладиган дастлабки маблағ қиймати;
лойиҳани амалга ошириш учун буюртмачи этиб белгиланган корхона;
лойиҳани амалга ошириш учун талаб этиладиган қўшимча ҳужжатлар (биноларни қуриш учун экспертиза ҳужжатлари, ҳокимнинг ер ажратиш тўғрисидаги тегишли қарори, лойиҳа-смета ҳужжатлари ва бошқалар);
агар тадбир бевосита товар ва моддий қийматликлар (хизматлар)ни харид қилиш билан боғлиқ бўлса, ушбу лойиҳалар бўйича мазкур Намунавий низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда харид қилинадиган товар (хизматлар) реестри (кейинги ўринларда — Реестр) илова қилинади. Бунда реестрда кўзда тутилган харидларнинг жами суммаси Манзилли рўйхатда тегишли лойиҳани молиялаштириш учун кўзда тутилган маблағдан ортиб кетишига йўл қўйилмайди;
харид қилиш тартиб-таомили тури (электрон дўкон, бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион, энг яхши таклифларни танлаш, тендер ва бошқалар).
товар-моддий бойликлар (хизматлар) харид қилиш бўйича тадбирлар;
бино ва иншоотларни жорий ёки капитал таъмирлаш (реконструкция қилиш) бўйича тадбирлар;
бино ва иншоотлар қуриш (барпо этиш) бўйича тадбирлар.
22-боб. Товар-моддий бойликлар (хизматлар) харид қилиш
бўйича тадбирларни молиялаштириш
электрон дўкон орқали;
бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион орқали;
энг яхши таклифларни танлаш орқали;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали давлат харидларини амалга оширади.
23-боб. Бино ва иншоотларни жорий ёки капитал таъмирлаш (реконструкция қилиш) бўйича тадбирларни амалга ошириш
а) таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун Манзилли рўйхатда кўрсатилган қўшимча талаб этиладиган ҳужжатларни:
электрон дўкон орқали;
энг яхши таклифларни танлаш орқали;
ягона етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри шаклда;
б) таъмирлаш ишларини амалга оширувчи пудратчи ташкилотларни:
энг яхши таклифларни танлаш орқали амалга оширади.
24-боб. Бино ва иншоотлар қуриш (барпо этиш) билан боғлиқ тадбирлар
қурилиш ишларининг амалга ошириш қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваригача бўлса, балансда сақловчи корхона томонидан (кейинчалик объектни қабул қилиб олишда тегишли мутахассисларни ёллаган ҳолда уларнинг хулосасини олиш шарти билан);
қурилиш ишларининг амалга ошириш қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваридан ортиқ бўлса, ягона етказиб берувчи корхоналар белгиланади.
а) қурилиш ишларини амалга ошириш учун Манзилли рўйхатда кўрсатилган қўшимча талаб этиладиган ҳужжатларни:
электрон дўкон орқали;
аукцион орқали;
энг яхши таклифларни танлаш орқали;
ягона етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри шаклда;
б) қурилиш ишларини амалга оширувчи пудратчи ташкилотларни:
энг яхши таклифларни танлаш орқали;
тендер орқали аниқлаган ҳолда амалга оширади.
25-боб. Лойиҳаларни амалга оширишда жамоатчилик назоратининг ўрнатилиши
буюртмачи ташкилот номи;
лойиҳа учун очилган ҳисобварақ;
лойиҳа учун ажратилган маблағ миқдори;
лойиҳа-смета ва экспертиза ҳужжатлари;
«Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ўтказилган танловлар;
пудратчи корхона тўғрисида маълумотлар;
амалга оширилган харажатлар ва расмийлаштирилган шартномалар.
3-боб. Якунловчи қоидалар
Ғаллаорол туман бюджети маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга
1-ИЛОВА
Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни танлаб олиш ва туман бюджети маблағларини мазкур тадбирларга йўналтириш
СХЕМАСИ
Босқичлар |
Субъектлар |
Тадбирлар |
Муддатлар |
|||
1-босқич |
Туман ҳокимлиги |
1. «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси» (кейинги ўринларда — Жамғарма) махсус ғазна ҳисобварағига йўналтириладиган маблағлар миқдорини белгилаш бўйича таклифни тасдиқлаш учун тегишли халқ депутатлари туман Кенгашига киритади. |
Ҳар чорак якунлари бўйича кейинги чорак иккинчи ойининг 1-кунига қадар |
|||
Халқ депутатлари туман Кенгаши |
2. Жамғармага йўналтириладиган маблағлар миқдорини кўриб чиқади ҳамда тасдиқлаш бўйича қарор қабул қилади. |
Таклифлар олинган санадан эътиборан уч иш куни ичида |
||||
2-босқич |
Ишчи орган |
Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирлар учун назарда тутилган маблағлар миқдори «Очиқ бюджет» ахборот портали ва оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчиликка етказилади. |
Молия йилининг 1 феврали ва 15 июлига қадар |
|||
3-босқич |
Таклиф бериш истагини билдирувчи фуқаролар |
Маҳалла ёки тумандаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни «Очиқ бюджет» ахборот порталига жойлаштиради. |
Молия йилининг 20 феврали ва 5 августига қадар |
|||
4-босқич |
Ишчи комиссия |
Мезонларга мувофиқлиги ҳамда тадбирлар амалга оширилиши имкониятларини ўрганган ҳолда таклифларни танлаб олади. |
«Очиқ бюджет» ахборот порталида таклифларни илгари суриш босқичи якунлангандан сўнг йигирма кун давомида |
|||
5-босқич |
Ишчи орган |
1. Танлаб олган таклифлар овоз беришни ташкил этиш учун «Очиқ бюджет» ахборот порталига жойлаштирилади. |
Таклифлар танлаб олинган санадан эътиборан уч иш куни ичида |
|||
2. Жамоатчилик томонидан овоз бериш жараёни ўтказилади. |
Таклифлар жойлаштирилган санадан эътиборан йигирма кун давомида |
|||||
6-босқич |
Ишчи комиссия |
1. Овоз бериш жараёни якунларига кўра, ҳар бир ҳудудда энг кўп овоз тўплаган таклифлар ғолиб деб топилади ва таклифларга берилган овозлар сонидан келиб чиқиб юқоридан пастга қараб саралаб олинади. 2. Овоз бериш жараёни якунларига кўра, Жамғарма маблағлардан молиялаштириладиган тадбирлар бўйича таклифларни тегишли халқ депутатлари туман Кенгашига кўриб чиқиш учун киритади. |
Овоз бериш жараёни якунланган санадан эътиборан бир ҳафта муддатда |
|||
7-босқич |
Ишчи орган |
Халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан маъқулланган таклифларни «Очиқ бюджет» ахборот порталида ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиб боради. |
Ҳар ойнинг якунлари бўйича кейинги ойнинг 10-кунига қадар |
|||
8-босқич |
Ишчи комиссия |
Ўтган йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисобот киритади. |
Ҳар йили 25 январга қадар |
|||
9-босқич |
Халқ депутатлари туман Кенгаши |
Ўтган йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилган маблағларнинг сарфланиши тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлайди. |
Ҳар йили 1 февралга қадар |
|||
10-босқич |
Ишчи комиссия |
Ўтган йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилган маблағларнинг сарфланиши юзасидан тасдиқланган ҳисоботни «Очиқ бюджет» ахборот порталига жойлаштиради. |
Ҳар йили 10 февралга қадар |
|||
Ғаллаорол туман бюджети маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга
2-ИЛОВА
Жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш, баҳолаш ҳамда уларни туман бюджетининг маблағлари ҳисобидан молиялаштириш мезонларига мослиги мониторингини олиб бориш бўйича ишчи гуруҳнинг
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Т/р |
ФИО |
Иш жойи ва лавозими * |
1. |
Лавозимига кўра |
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари |
2. |
Лавозимига кўра (келишув асосида) |
Туман халқ депутатлари Кенгашининг вакили |
3. |
Лавозимига кўра |
Туман ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари |
4. |
Лавозимига кўра |
Туман ҳокими ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи |
5. |
Лавозимига кўра |
Туман ҳокимлиги молия бўлими мудири (вакили) |
6. |
Лавозимига кўра (келишув асосида) |
Туман ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши вакили |
7. |
Лавозимига кўра (келишув асосида) |
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари |
Изоҳ:
1) заруратга кўра туман ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳ таркибига бошқа мутахассислар ҳам жалб этилиши мумкин;
2) Комиссия аъзолари сони (камида 7 киши) тоқ бўлган таркибда тузилади.
Ғаллаорол туман бюджети маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга
3-ИЛОВА
Ғаллаорол туман ташаббусли бюджетлаштириш натижалари бўйича
МАЪЛУМОТ
20___ йил _____________ (ой) |
||
Т/р |
Кўрсаткич номи |
Сумма (минг сўм) |
1. |
Йил бошига қолдиқ |
|
2. |
Ҳисобот даврида «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси»га ўтказилган маблағлар |
|
3. |
«Фуқаролар ташаббуси жамғармаси»дан тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилган |
|
3.1. |
Бажарилган ишлар учун хисобварақлардан молиялаштирилган маблағ |
|
3.2. |
Хисобварақлардаги қолдиқ |
|
4. |
«Фуқаролар ташаббуси жамғармаси»да қолдиқ маблағ |
|
Т/р |
Тадбирлар номи |
Молиялаштирилган таклиф сони |
Кўрсаткичлар |
||
ўлчов бирлиги |
миқдори |
сарфланган маблағ |
|||
Жами |
Х |
Х |
|||
1. |
Ҳудудий ички йўллар |
умумий узунлиги |
|||
2. |
Умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва жиҳозлаш |
сони |
|||
3. |
Мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш |
сони |
|||
4. |
Соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш |
сони |
|||
5. |
Бошқа ижтимоий соҳа муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш |
сони |
|||
6. |
Ичимлик суви таъминотини яхшилаш |
умумий узунлиги |
|||
7. |
Кўча чироқларини ўрнатиш тадбирлари |
чироқлар сони |
|||
8. |
Ҳудудларни тартибга келтириш (ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш) |
тадбир сони |
|||
9. |
Бошқа тадбирлар |
сони |
Ғаллаорол туман бюджети маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга
4-ИЛОВА
Ғаллаорол туман «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси»дан тадбирларни
молиялаштириш учун йўналтирилган маблағлар юзасидан
МАЪЛУМОТ
20___ йил _____________ (ой) |
|||||||||||
Т/р |
Тадбирнинг хос рақами (ID) |
Жами тўплаган овозлар сони |
шундан |
Тадбирнинг қисқача мазмуни (соҳаси) |
Тадбирнинг молиялаштирилиши (минг сўм) |
||||||
онлайн овозлар |
офлайн овозлар |
Молиялаштириш учун очилган ҳисобварақ |
Фуқаро томонидан киритилган тадбирнинг дастлабки қиймати |
Тадбирни амалга оширишдаги аниқланган қиймати* |
Ажратилган маблағ |
Бажарилган ишлар учун тўлаб берилган маблағ |
Қолдиқ маблағ |
||||
Жами |
|||||||||||
1. |
|||||||||||
2. |
|||||||||||
3. |
|||||||||||
... |
* «лойиҳа-смета ҳужжатлари ва экспертиза хулосасига асосан пудратчи корхоналар томонидан таклиф этилган қиймат.»
Ғаллаорол туман бюджети маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга
5-ИЛОВА
Ташаббусли бюджет жараёни якунларига кўра ғолиб бўлган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича буюртмачи ташкилотлар
рўйхати
Т/р |
Лойиҳанинг қисқача номи |
Балансда сақловчи |
Буюртмачи корхона |
||
харид тадбирлари |
таъмирлаш тадбирлари* |
қуриш тадбирлари* |
|||
1. |
Автомобиль йўлларини (пиёдалар йўлакчаси, йўл ўтказгичлар) таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар |
туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаси |
х |
туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаси |
туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаси |
Умумфойдаланишдаги йўллар |
х |
Минтақавий йўлларни таъмирлаш жамғармаси |
Минтақавий йўлларни таъмирлаш жамғармаси |
||
2. |
Мактабгача таълим ташкилотларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари |
Мактабгача таълим бўлими |
Мактабгача таълим бўлими |
Мактабгача таълим бўлими/ягона буюртмачи корхона |
Мактабгача таълим бўлими/ягона буюртмачи корхона |
3. |
Кўча чироқларини ўрнатиш ёки таъмирлаш (симёғоч ўрнатиш) тадбирлари |
туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаси |
туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаси |
туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаси |
|
4. |
Умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари |
Халқ таълими бўлими |
Халқ таълими бўлими |
Халқ таълими бўлими/ягона буюртмачи корхона |
Халқ таълими бўлими/ягона буюртмачи корхона |
5. |
Болалар майдончаларини (ўйингоҳларини) барпо этиш ёки таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар |
Маҳалла фуқаролар йиғини |
Маҳалла фуқаролар йиғини |
Маҳалла фуқаролар йиғини |
Маҳалла фуқаролар йиғини/ягона буюртмачи корхона |
Кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш ширкатлари |
Ҳокимлик |
Ҳокимлик |
Ҳокимлик/ягона буюртмачи корхона |
||
6. |
Кўп қаватли уйларни таъмирлаш тадбирлари |
Кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш ширкатлари |
х |
Ҳокимлик |
Ҳокимлик/ягона буюртмачи корхона |
7. |
Спорт муассасалари ёки соғломлаштириш марказларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш |
Барча ҳолларда |
Спортни ривожлантириш бўлими |
Спортни ривожлантириш бўлими |
Спортни ривожлантириш бўлими |
8. |
Соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари |
Тиббиёт бирлашмаси |
Тиббиёт бирлашмаси |
Тиббиёт бирлашмаси/ягона буюртмачи корхона |
Тиббиёт бирлашмаси/ягона буюртмачи корхона |
9. |
Маҳалла гузари (маҳаллада умумфойдаланишда бўлган бошқа объектлар)ни таъмирлаш-тиклаш билан боғлиқ харажатлар |
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими |
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими |
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими/ягона буюртмачи корхона |
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими/ягона буюртмачи корхона |
10. |
Дренаж ва ариқ (зовур)ларни тартибга келтириш билан боғлиқ тадбирлар |
Ирригация бўлими |
х |
Ирригация бўлими |
Ирригация бўлими |
11. |
Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш (туман ёки шаҳар қиёфасини ўзгартириш) билан боғлиқ тадбирлар |
Ободонлаштириш бошқармаси |
Ободонлаштириш бошқармаси |
Ободонлаштириш бошқармаси |
Ободонлаштириш бошқармаси |
12. |
Қабристонларни тартибга келтириш тадбирлари |
Ободонлаштириш бошқармаси |
Ободонлаштириш бошқармаси |
Ободонлаштириш бошқармаси |
Ободонлаштириш бошқармаси |
13. |
Аҳоли дам олиш масканларини таъмирлаш ёки моддий-техник базасини ривожлантириш билан боғлиқ тадбирлар |
Барча ҳолларда |
Маданият бўлими |
Маданият бўлими/ягона буюртмачи корхона |
Маданият бўлими/ягона буюртмачи корхона |
14. |
Табиий газ таъминоти билан боғлиқ лойиҳалар |
Туман газ таъминоти |
х |
Туман ҳокимлиги |
Туман ҳокимлиги |
15. |
Электр таъминоти, трансформатор ўрнатиш ва таъмирлаш тадбирлари |
Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси |
Туман ҳокимлиги |
Туман ҳокимлиги |
Туман ҳокимлиги |
16. |
Ичимлик суви ва оқава сув тизимини яхшилаш билан боғлиқ тадбирлар |
Сув таъминоти корхонаси |
х |
Туман ҳокимлиги |
Туман ҳокимлиги |
17. |
Мусиқа ташкилотларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари |
Мусиқа мактаблари |
Мусиқа мактаблари |
Мусиқа мактаблари/ягона буюртмачи корхона |
Мусиқа мактаблари/ягона буюртмачи корхона |
18. |
Бошқа таълим муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари |
Бюджет маблағларини тақсимловчиси |
Бюджет маблағларини тақсимловчи |
Бюджет маблағларини тақсимловчи/ягона буюртмачи корхона |
Бюджет маблағларини тақсимловчи/ягона буюртмачи корхона |
19. |
Олий ўқув юртларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари |
Олий ўқув юрти |
Олий ўқув юрти |
Олий ўқув юрти/ягона буюртмачи корхона |
Олий ўқув юрти/ягона буюртмачи корхона |
20. |
Бошқалар |
х |
Туман ҳокимлиги |
Туман ҳокимлиги |
Туман ҳокимлиги |
Изоҳ: Ушбу рўйхатда кўрсатиб ўтилмаган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича буюртмачиларни белгилаш халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан амалга оширилади.
Ғаллаорол туман бюджети маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга
6-ИЛОВА
Ғаллаорол туман бўйича ўтказилган ташаббусли бюджет жараёни
якунларига кўра ғолиб бўлган ID____________ лойиҳани амалга ошириш
бўйича харид қилинадиган товар (хизматлар)
Реестри
Минг.сўм |
||||
Т/р |
Товар (хизмат) номи |
сони |
бозор нархи |
Суммаси |
1. |
||||
2. |
||||
3. |
||||
4. |
||||
5. |
||||
... |
||||
Лойиҳанинг амалга ошириш жами қиймати* |
* Манзилли рўйхатда назарда тутилган маблағдан ортиб