Маълумки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 22 декабрдаги 44/236-сонли резолюциясига мувофиқ,
1990-1999 йиллар, яъни Халқаро табиий офатлар хавфини камайтириш ўн йиллиги давомида октябрь ойининг иккинчи чорашанбаси Халқаро табиий офатлар хавфини камайтириш куни сифатида нишонланиши эълон этилди.
2001 йилнинг 21 декабрь куни Бош Ассамблеясининг 56/195-сонли резолюцияси билан анъанани давом эттиришга ва ҳар йили кунни табиий офатлар хавфини камайтириш маданиятини шакиллантириш, жумладан табиий офатларнинг олдини олиш, оқибатларини юмшалтириш ва уларга тайёргарликни таъминлаш воситаси сифатида нишонланишга қарор қилди. Шундан бошлаб ҳар йили октябрь ойининг иккинчи чоршанбасида дунё ҳамжамияти Халқаро табиий офатлар хавфини камайтириш кунини нишонланди.
2009 йилнинг 21 декабрь куни Бош Ассамблеясининг 64/200-сонли резолюциясига асосан 13-октябрь Халқаро табиий офатлар хавфини камайтириш куни деб эълон қилинди.
Ҳеч бир мамлакат йўқки, фавқулодда вазиятлардан тўла кафолатланган бўлса. Табиий офатларнинг катта кичиги бўлмайди, у мавсум танламайди. Айрим мамлакатларда жазирама иссиқ ҳукум сурса, баъзи ўлкаларда кутилмаганда сел ва сув тошқинлари юз бермоқда. Қайси бир давлатда ёнғин бўлса, бошқасида бунинг акси бўлмоқда. Ер силкиниши, кўчки ҳодисалари ҳам кўплаб кузатилганидан хабаринингиз бор. Эътибор берган бўлсангиз жорий йилда ҳам дунёнинг кўпгина мамлакатлари табиий офатлардан анча жабир кўрди.
Шу бойисдан, Бирлашган миллатлар тошкилати Бош Ассамблеяси Халқаро табиий офатлар хавфини камайтириш кунини ўтказиш тўғрисидаги резолюциясини бежиз қабул қилмаган.
Фавқулодда вазият вақт ва ёш танламайди, дейишади.
Шундай экан, фавқулодда вазиятларнин юз беришига, хусусан, табиий офатларга тайёр туриш, ундан муҳофазаланиш қоидаларини ёшликдан бошлаб ўзлаштириш жойиздир. Шу муносабат билан 2006 йили бошланган Халқаро табиий офатлар хавфини камайтириш “Офатлар хавфини камайтириш фаолияти мактабдан бошланади”, дея бежиз номланмаган.
Шунинг учун ҳам юз бериши эхтимоли бўлган табиий офатларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, аҳолини фавқулодда вазиятлардан огоҳ қилиш борасида аксарият давлатлар муҳофаза тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Жумладан, мамлакатимизда ҳам ҳар йили Халқаро табиий офатлар хавфини камайтириш куни кенг нишонланади. Зеро, республикамиз майдонининг анчагина катта қисми сейсмик фаол ҳудудда жойлашганлиги, зилзила, сел ва сув тошқинлари, тупроқ ва қор кўчкилари, тоғлардан тош тушиши ҳодисалари боғлиқ табиий офатлар юз бериши эҳтимоли мавжудлиги биздан бу масалага жиддий эътибор қаратишни, доимо хушёр ва сергак туришни талаб этади.
Ғаллаорол тумани ФВБ ходими Ў.Акрамов