Жиззах вилояти Эколгия бошқармасининг маълумотига кўра
Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳудудида жойлашган "Ғаллаорол калий фосфат" МЧЖнинг ишлаб чиқариш фаолияти натижасида атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқарилаётганлиги юзасидан ижтимоий тармоқларда эълон қилинган мурожаатлар юзасидан вилоят Экология бошқармасининг Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш ва Атроф-муҳитни ифлосланиши мониторинг қилиш бўлимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганишлар давомида Атроф-муҳитнинг ифлосланишини мониторинг қилиш бўлими мутахассислари томонидан лаборатория таҳлиллар ўтказилди. Таҳлил натижаларига кўра, "Ғаллаорол калий фосфат" МЧЖнинг ишлаб чиқариш фаолиятида атроф-муҳитни ифлослантирувчи манбаларидан атмосфера ҳавосига чиқарилаётган ташламалар миқдорининг меъёри давлат меъёрларига мувофиқлиги аниқланган. Шу туфайли вилоят Экология бошқармаси томонидан "Ғаллаорол калий фосфат" МЧЖнинг иш фаолиятини тўхтатиш юзасидан Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси қаноатлантирилмаган.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати