Аҳолини ишлаш қобилиятига эга бўлган, айни вақтда ишсиз бўлган фуқароларни мавсумий пахта йиғим терим ишларига ихтиёрийлик асосида жалб этиш мақсадида, ҳудудларда маҳалла раислари, хотин-қизлар фаоллари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари томонидан тарғибот ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.
Жорий йилги терим мавсумида қўлда терилган 1 килограмм пахта учун 1-теримда 1500 сўмдан, 2-теримда эса 1800 сўмдан кам бўлмаган миқдорда меҳнат ҳақи тўлаш белгиланган ҳамда хар бир терилган 70 килограм пахта учун 1 л семичка ёғи қўшиб берилмоқда.
Маълумот учун, 2021 йилги пахта йиғим-терими мавсумида қўлда терилган 1 килограмм пахта учун 1-теримда 1200 сўмдан, 2-теримда 1500 сўмдан кам бўлмаган миқдорда меҳнат ҳақи тўлаш белгиланган эди.
Вилоят ҳудудларидаги пахта далаларида туман фуқаролариниг пахта териш мавсумида иштирок этаётганларининг барчаси ўз хохишига кўра мавжуд меҳнат шартномаси асосида ишлашмоқда. Туман ҳудудида давлат ва нодавлат ташкилот ходимларининг пахта теримига жалб қилинишига йўл қўйилмайди.
Шунингдек, туман ҳокими ўринбосари томонидан тадбиркорлардан пахта мавсумида иштирок этиш пул маблағлари сўраш каби ҳолатлар бўлмаган.
Фуқароларимиздан давлат идоралари ходимларига ишончсизлик туғдирадиган асоссиз маълумотларга эргашмаслигини сўраймиз.
Эслатиб ўтамиз қонунда туҳмат учун белгиланган тартибда жазо бор ва ҳар битта фуқаро қонун олдида тенг.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати