Яқинлашиб келаётган 1-октябр “Устоз ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан 30 йилдан ортиқ ўқитувчилик касби орқали ёшларга таълим тарбия бериб, ҳозирги кунда шогирдларининг камолини кўриб, қувониб юрган фахрий устоз, фидойилиги ва меҳнат фаолияти давомида қўлга киритган ютуқлари учун давлатимизнинг юксак мукофатлари “Дўстлик” ва ”Эл юрт ҳурмати” орденлари соҳибаси, ёшларимизнинг севимли устози Шаҳринисо Каримова билан давра суҳбати ташкил қилинди.
Нафақада бўлишига қарамасдан ҳозирги кунда ҳам туманнинг энг фаол хотин-қизлар вакиласи бўлган Шаҳринисо Каримова хотин-қизлар муаммоларини бартараф этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш, ёшларни оила қуришга тайёрлаш, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларни қўллаб қувватлаш каби энг долзарб вазифалар ижросини таъминлашда фаол иштирок этиб келмоқда.
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, 2022 йилда туман хотин-қизлар ўртасида ўтказилган “Энг яхши фаол жамоатчи ходим” кўрик танлови ғолиби, устозимиз Шаҳринисо Каримова инсонни камолатга етакловчи йўл - ҳалол меҳнат, ўз касбига садоқат, фидойилик деб ҳисоблайди.
Устозимизни яқинлашиб келаётган “Устоз ва мураббийлар куни” касб байрамлари билан самимий муборакбод этамиз.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати