“Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси” дан келиб чиқиб тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Ғаллаорол тумани тиббиёт бирлашмаси тизимидаги ижроси юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда туманимиз ОАВ ходимлари, ташкилотлар ахборот хизмати раҳбарлари, блогерлар иштирок этдилар.
Матбуот анжуманини туман Тиббиёт бирлашмиаси бошлиғи в/б Ўктам Қудратов кириш сўзи билан очиб ва 2022 — 2026йилларга мўлжалланган “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси нинг” мазмун моҳияти, уни Ғаллаорол туман тиббиёт бирлашмаси тизимида бажаралиши тўғрисида маълумот берди. Матбуот анжуманида туман тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари ҳам 28 январ 2022 йил ПФ-60-сон асосида амалга оширилган ишлар бўйича ахборот бердилар. Матбуот анжумани иштирокчилари ўзларининг қизиқтирган саволларига туманимиз тиббиёти мутасаддиларидан жавоб олдилар.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати