Ғаллаорол туманининг энг чекка ҳудудларидан бири бўлган “Қипчоқсув” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида янгидан барпо этилган мактабгача таълим ташкилотининг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокимлиги ходимлари, 3-сектор раҳбари туман ички ишлар бўлими бошлиғи И.Нурматов, маҳалла фаоллари, зиёлилар, меҳнат фахрийлари, оммавий ахборот ходимлари ҳамда маҳаллий аҳоли иштирок этишди.
Эл-юрт ўртасида ҳурмат эътиборга эга бўлган нуроний отахонлар, меҳнат фахрийлари иштирокида рамзий лента қирқилиб, мактабгача таълим ташкилоти тантанали равишда очилди.
Шу кунга қадар ушбу ҳудудда мактабгача таълим ташкилоти бўлмаган.
Қипчоқсув маҳалласи аҳолисининг кўп йиллик орзуларидан бири бўлган янгидан барпо этилган мактабгача таълим ташкилоти жами 180 ўринли бўлиб, ўғил қизларимизга хизмат қилиш учун уларнинг ихтиёрига топширилди.
Ушбу мактабгача таьлим ташкилотининг таьмирлаш ва жиҳозлаш учун маҳаллий бюджетдан 725 миллион сўм маблағ ажратилиб, фарзандларимзнинг таьлим-тарбия олишлари учун керак бўлган барча жиҳозлар келтирилди.
Тадбир иштирокчилари янгидан фаолиятини бошлаётган ташкилотда тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар ҳамда муассасанинг моддий техника базаси билан танишишди.
Маҳаллий аҳолининг ҳурсандчилигига тилакдош бўлиб, тадбирда иштирок этган мехмонлар мактабгача таълим ташкилотининг фаолиятига омадлар тилашиб, ўз яхши ниятларини билдиришди. Маҳаллий ёшлар ва боғча тарбияланувчилари томонидан тайёрланган бадиий дастур тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади.
Янгидан ишга тушурилган мактабгача таълим ташкилотининг узоқ йиллар фарзандларимиз учун хизмат қилишларини ният қилишиб, нуроний отахонларимиз дуо қилишди.
Қипчоқсув аҳолиси ва туман халқига шодиёна айём муборак бўлсин !!!
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати