"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга ўзгартишлар киритиш ҳақида қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланди.
2023 йилдан бошлаб фуқароларга пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун инобатга олинадиган ўртача ойлик иш ҳақини пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 12 бараваридан ортиқ бўлмаган (3 888 000 сўм) миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақидан ҳисобга олиш.
Натижада, 352 минг нафар фуқаронинг пенсия миқдори қайта ҳисоб-китоб қилиниб, ўртача ойлик пенсия миқдори 400 минг сўмгача ошади.
Хусусан, 304 минг нафар ёшга доир пенсиялар, 25,2 минг нафар ногиронлиги бўлган шахслар, 23 минг нафар боқувчисини йўқотганларнинг пенсия миқдори ошиши кутилмоқда.
Пенсия жамғармаси Ғаллаорол туман бўлими