Жорий йилнинг 18 июль куни Қишлоқ Хўжалиги вазири ўринбосари, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори А.Тураевнинг 2022 йил 15 июлдаги № 05/14-03-643 сонли топшириқ хабарномасини ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани мажлислар залида Глобал иссиқ хаво оқими даврида қишлоқ хўжалиги экинларини стресс холатларидан чиқариш, мавжуд хосил элементларини сақлаш ва ўз муддатида агротехник тадбирларни бажарилиши бўйича семинар ўтказилди.
Семинарда туман ҳокими, туман хокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалаллари бўйича ўринбосари, Жиззах вилоят агрохизматлар маркази мутахассислари, туманлар қишлоқ хўжалиги бўлими рахбарлар ва мутахассислари, тумандаги қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар мутахассислари, Жиззах илмий-тажриба станцияси, Лалмикор дехқончилик ИТИ, кластер корхоналари мутахасисилари, тумандаги пахтачилик йуналиши фермер хўжалиги рахбарлари қатнашдилар.
Жиззах вилоят агрохизматлар маркази ўринбосари Ғ.Равшанов семинарни очиб, бугунги кундаги глобал иссиқ хаво оқими қишлоқ хўжалиги экинларига салбий таъсир кўрсатишини таъкидлаб салбий таъсирни олдини олиш чоралари, қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда белгиланган агротехник тадбирни ўз вақтида бажариш бўйича ўзининг таклиф ва мулохазаларини билдириб маъруза учун сўзни Жиззах илмий тажриба станцияси директори Х.Мақсадовга берди.
Жиззах илмий-тажриба станцияси директори Х.Мақсадов қишлоқ хўжалик экинларини жумладан: пахтани шарбат усулида суғориш, тунги суғоришга катта эътибор бериш, глобал исиш даврида ердаги намликни сақлаш мақсадида суғоришдан сўнг эгат ораларини етилиши билан, оқартирмай оби-тобида культивация ишларини бажариш керак эканлигини таъкидлаб ўтди.
Вилоят агрохизматлар маркази илмий бўлим рахбари А.Умирзоқов қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда глобал исиш даврида агротехник тадбирларни бажариш жумладан: суғориш тадбирларини ўтказиш бунда қишлоқ хўжалиги экинлари учун мутадил иқлим ташкил этилиши, экин ерларини исиб кетишини олдини олиши, экинларни илдиз системалари учун яхши шароит яратилиши натижада бугунги кунгача яратилган хосил элементларини сақлаб қолиниши тўғрисида тушунчалар берди.
Академик Махмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти Жиззха илмий тажриба станцияси рахбари А.Яхшибоев боғларни ва экин майдонларини қуёш нуридан келаётган салбий радиация нурларидан сақлаш учун махсус тўқилган тўрлар, ғазонлар, қуриган хас-хашаклардан фойдаланиш орқали мевали дарахтлар ва токларга тушаётган қуёш нурлари камайиши ва барг оғизчалари орқали сув буғланишини камайтиришга олиб келиш мумкунлиги, ўсимликларни аномал иссиқнинг салбий таъсирига чидамлилигини ошириш ва мавжуд хосил элементларини сақлаб қолишда амалий ёрдам беришини тушунтирди.
Йиғилиш асосан савол-жавоб тарзида ташкил этилиб йиғилиш қатнашчиларининг қизиқтирган саволларга жавоб берилди.
Семинар тавсилотлари You Tube, Facebook, Instagram ҳамда телеграм каби интернет тармоқларида ҳамда Жиззах вилоят телерадиокомпонияси томонидан эфирга узатилди.
(Ўтказилган семинардан фотолавхалар илова қилинади).