2022 йил 22 июл куни Ғаллаорол тумани 3-сектор худудидаги Лалмикор маҳалла фуқаролар йиғинида Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси рахбарлари ва вилоят Ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари бошлиқлари, ўринбосарлари:
Хайдарова Гўзал Бахрамовна Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари.
Мавлонов Озодбек Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах филиали директори.
Норқўзиев Фарход Республика шошилинч тиббий илмий маркази Жиззах филиали директори.
Султонов Илхом Вилоят Кўп тармоқли тиббиёт маркази бошлиғи ўринбосарлари иштирокида хамда Ғаллаорол туман Тиббиёт бирлашмиаси бошлиғи в/б, Ўринбосарлари кўп тармоқли марказий поликлиника мудири ва Кардиолог, онколог, акушергинеколог, невропатолог, окулист ва лаборант, УТТ текширув мутахассисларидан иборат сайёр қабул бўлиб ўтди.
Сайёр қабулга жами 38 нафар фуқаролар соғлигини тиклаш мақсадида ва тиббиёт соҳаси бўйича мурожаатлар келиб тушган.
Мурожаат билан келган беморларнинг 3 нафари Республика тиббиёт марказларига, 11 нафари вилоят Ихтисослаштирилган илмий амалий марказларга, 20 нафари туман Тиббиёт бирлашмасига бепул даволаниш учун йўналтирилди.
4 нафар беморлар ногиронлик гурухини аниқлаш учун 28-сонли туманлараро ТМЭКга барча хужжатлар билан юборилиши режалаштирилди.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати