Жорий йилнинг 07 июль куни Ғаллаорол туманининг 2-сектор ҳудудидаги "Булоқбоши" қишлоқ фуқаролар йиғинида Жиззах вилоят прокурори Исломжон Жасурович Эргашходжаев раҳбарлигида фуқаролар ўртасида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул аввалида, вилоят прокурори тумандаги 2-сектор ҳудудига қарашли маҳаллаларнинг ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва маҳалла хотин-қизлар фаоллари билан учрашиб, фаолиятларини янада жадаллаштириш ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.
Қабулда фуқаролар кредит олишда амалий ёрдам бериш, ер ажратиш, суд қарорининг ижроси лозим даражада таъминланмаётганлиги, соғлиқни сақлаш ва шу каби қатор масалаларда мурожаат қилдилар.
Ушбу сайёр қабулда иштирок этган 97 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, мазкур мурожаатларнинг 80 таси жойида ҳал этилди.Қолган мурожаатлар назоратга олинди.
Бундан ташқари, қабул давомида 5 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларга ногиронлик аравачаси, 1 та хасса, 3 нафар фуқарога даволанишлари учун йўлланма, субсидия асосида 1 нафарига тикув машинаси ,
4 нафарига микротўлқинли печь, 5 нафарига ўт ўриш ускунаси, 1 нафарига қулоқ эшитиш аппарати, 25 нафар ёшларга сафарбарлик чақирув резерви учун тўланадиган бадал пулларини бир қисми тўлаб берилганлиги тўғрисида сертификатлар, 25 нафар фуқароларга кредит берилганлиги ҳақида сертификат, 3 нафар фуқароларга кадастр ҳужжатлари, 2 нафарига тадбиркорлик учун очилган гувоҳнома, 2 нафар ёшларга фуқаролик паспорти, 2 нафарига сув чиқариш насоси ҳамда 4 нафар фуқароларга 5 донадан товуқ берилди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати