2022 йил 30 июн куни туман ҳокимлигининг мажлислар залида халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгашининг қирқ тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Ж.Оқбоев бошқарди. Сессия котиблигига 20-“Молтоб” сайлов округидан депутат Б.Қоражонов сайланди.
Сессияга туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилди.
Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан Кадастр агентлиги туман бўлими бошлиғи А.Бегбўтаевнинг соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари ижро этилиши ҳолати тўғрисидаги ахбороти, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари Ғ.Тўйчиевнинг “Туманда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи,
туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Т.Қўчқоровнинг “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги, кам таъминланган, ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларни “Темир дафтар” рўйхатига киритиш тўғрисидаги, туманда бандлиги таъминланган, яшаш шароити яхшиланган ва даромад манбаига эга бўлган оилаларни “Темир дафтар” рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги, туман маҳаллий бюджетидан маблағлар ажратиш тўғрисидаги ахборотлари эшитилди ва депутатлар томонидан муҳокама қилинди.
Сиссияда Ҳалқ депутатлари Ғаллаорол туман Кенгашининг Ёшлар сиёсати, ҳотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссияси раиси М.Бобоева кириш сўзи билан очиб, кун тартибидаги масала ҳамда йиғилишга таклиф этилганларни таништирди. Кун тартибидаги масалани муҳокама қилиш учун сўзни туман ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш шўбаси мудири Ж.Нарзллаевга берди.
Шунингдек, 44-сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ғаллаорол туманидаги Халқ қабулхонасининг 2022 йил 30 майдаги “Секторлар ҳудудидаги ташкилотлар ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг аҳоли мурожаатлари ҳамда муаммолари билан ишлаш фаолияти тўғрисида”ги 60-сонли ҳамда 2022 йил 31 майдаги “Ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш тўғрисида”ги 64-сонли ахборотномалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 майдаги “Цемент-бетон қопламали автомобиль йўллари тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-249-сонли қарорига мувофиқ Ғаллаорол тумани ҳудудида 23 км ички йўлларни қуриш (таъмирлаш) бўйича манзилли рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги, халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгаши ҳамда унинг доимий комиссияларининг 2022 йил иккинчи ярим йиллиги учун иш режаларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар депутатлар томонидан кўриб чиқилди ва муҳокама қилинди.
Сессияда кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар Б.Қоражонов, О.Мамиров, Ш.Эшмаматова, З.Фозилов, Б.Ғозиева, Р.Хандамов, Ш.Норалиев, Х.Саидов ва А.Исмаиловлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.
Шу билан сессия ўз ишини якунлади.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати