Жорий йилнинг 17 июн куни Ғаллаорол тумани аҳолиси ва айниқса ёшларни турли ҳил зарарли оқимлар таъсиридан муҳофаза қилиш, ёшларни ҳуқуқий, диний саводҳонлиги оширишга қаратилган йиғилиш ҳамда маънавий-маърифий тадбир Ғаллаорол тумани Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 15-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби залида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёти стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармони билан тасдиқланган “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширилаётган ишлар таҳлили ҳамда Жиззах вилоят ҳокимлигининг 2022 йил 15 январдаги “Ижтимоий маънавий мухитни соғломлаштириш, диний бағрикенглик ҳамда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга қаратилган” 01-62-сонли йиғилиш баёнида тасдиқланган “Йўл харитаси”га асосан аҳоли ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича Ғаллаорол туманидаги ижроси мухокама килинди.
Тадбирда маҳалла раислари, оқсоқоллар, уюшмаган ёшлар, мактабнинг ижодий маданий масалалар бўйича тарғиботичилари ҳамда оммавий ахборот ходимлари иштирок этишди.
Йиғилишда вилоят хокимининг ўринбосари Ахмаджанов Латифжон Эргашович, туман ҳокими Жалолитдиин Оқбоев, туман прокурори Самандар Раззақов, туман бош имоми Ғ.Жуманов ва диний ишлар бўйича туман бош мутахассиси Ғ.Қаржововлар иштирокчиларга миллий қадриятларимизга ёд бўлган зарарли иллатлар таъсиридан ёшларни муҳофаза қилиш бўйича тарғибот ишларини олиб боришди.
Жиззах вилоят хокимининг ўринбосари Л.Ахмаджанов бугунги кунда мамлакатимизни янада ривожлантириш, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳатлар амалга оширилиши, айниқса, сўнгги йилларда диний-маърифий соҳадаги тизимли чора-тадбирлар фуқароларимизнинг эътиқод эркинлигини таъминлаш, буюк аллома аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини орқали ва ёшларимизни миллий-маънавий қадриятларимиз асосида тарбиялашга хизмат қилмоқдалигини таъкидлаб ўтди.
Замонавий ахборот технологиялардан самарали фойдаланиш ва хорижга узоқ муддатга кетаётган ёшлар билан ақидапараст оқимлар ва миссионерлар таъсирига тушиб қолишнинг олдини олиш мақсадида профилактик суҳбатлар ўтказииш ҳамда экстримиз ғоялар моҳиятини очиб берувчи махсус тарғибот олиб борилаётганлигини таъкидлади.
Йиғилиш давомида “Огоҳлик, хушёрлик давр талаби, терроризм, экстремизм ва миссионерлик – дахшатли офат” расмлар фото кўргазмаси ташкил этилди.
“Юртимизни асрайлик”, “Қизим ухлаяпди” ҳамда “ИШИД лагерида улғайган Абдуллох, Уруш ўчоғидан тинч хаётга” видеоролиги намойиш этилди.
Йиғилиш давомида оқсоқоллар сўзга чиқишиб диний таълим олиш тўғрисидаги саволларига вилоят хокимининг ўринбосаридан жавоб олишди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати