Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 24-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексининг 19-моддасига биноан халқдепутатлари туман Кенгаши
қарор қилади:
- Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси қуйидаги таркибда қайта тузилсин.
- Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва жамоатчилик таклифларини инобатга олиб, туман сайлов комиссияси таркибига қуйидагилар киритилсин:
- Халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясига комиссия раиси, ўринбосари ва котибини сайлаш тавсия этилсин.
- Ушбу қарор халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясига юборилсин.
- Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан халқ депутатлари туман Кенгашининг 2022 йил 08 июндаги VI-43-113-3-45-K/22-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
- Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси раиси И.Равшанов зиммасига юклатилсин.
7. Мазкур қарор матуботда эълон қилинсин.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати