АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) молиявий кумаги оркали “Аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси доирасида Жиззах вилояти “Istiqlol Аvlodi” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш марказига
Ғаллаорол тумани Молтоб ҚФЙ Ўймовут қишлоғида истиқомат қилааётган фуқаро Э.Х.У . 1986 йилда туғилган. Вояга етмаган 3 нафар фарзандлари бор. Э.Х.У ўз мурожаатида 2012 йилда туғилган ўғли Ж.Ж. болаликдан 1 гурух ногирони эканлиги ногиронлик аравачасига эҳтиёжи борлигини айтиб, бироқ, ҳозирда боқувчиси йуқлиги ногиронлик аравачаси олишга имконияти йўқлигини маълум қилиб, ногиронлик аравачаси олишда амалий ёрдам кераклигини сўраб марказ ҳуқуқшуноси Н.Нарзуллаевага мурожаат йўллаган.
Мурожаатчининг мурожаати Жиззах вилояти “Istiqlol Аvlodi” маркази ҳуқуқшуноси ва ҳамкор ташкилот Ғаллаорол тумани Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан қонуний ўрганиб чиқилиб, фуқаронинг фарзанди Ж.Ж ҳақиқатдан ҳам туғма I-гуруҳ ногирони эканлиги, бугунги кунда умуман юра олмаслиги ногиронлик аравачасига эҳтиёжи борлиги аниқланиб, фуқаро Э.Х.У . га “Аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси доирасида марказ ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ногиронлик аравачаси туҳфа қилинди.
Натижада фуқаронинг ижтимоий-ҳуқуқий ёрдамга бўлган мухтожлиги қаноатлантирилиб, йўллаган мурожаати ижобий ҳал этилди.
Эзгуликни фақат моддий кўмак бериш ёхуд бирор жисмоний ёрдам кўрсатиш деб тушуниш бирёқлама тасаввурдир.