Бугунги кунда Ғаллаорол тумани Маржонбулоқ шахарча фуқаролари йиғини худудида 17 та кўп қаватли уйларга ичимлик суви ва канализация тармоқларига “Маржонбулоқ сувоқова тозалаш иншоати МЧЖ”га 2018 йилдан буён раҳбари Равшанов Нурали хизмат кўрсатиб келади.
Канализация тармоғидаги носозлик тўғрисида туман ҳокимлигига мурожаат бўлганидан сўнг Жиззах вилояти, Сувтаминоти МЧЖ Ғаллаорол туман корхонаси, “Маржонбулоқ олтин дур” ХУЖМШ ходимлари иштирокида махсус техника жалб қилиниб, камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Бартараф этиш жароёнида туман ҳокими ўринбосари А.Мамаражабов иштирок этиб, ўринбосар томонидан маҳалла халқига нисбатан ҳеч қандай ҳақорат, камситиш, “Қўлингдан келганини қил” ёки “Қаерга борсанг боравер” каби сўзлар ишлатилмаган.
Ҳозирда ҳудудлардаги носозликларни бартараф этилиб, ичимлик суви ва канализация тизими йўлга қўйилди.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати