Ғаллаорол туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Ж.Оқбоев бошқарди. Сессия котиблигига 5-“Бахт” сайлов округидан депутат Б.Ғозиева сайланди.
Сессияга туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилди.
Сессия кун тартибидаги ““2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид ДАВЛАТ ДАСТУРИ”га доир Ғаллаорол туманини 2022-2026 йиллар давомида комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги масала юзасидан туман ҳокими Ж.Оқбоевнинг маърузаси тингланди, “Ғаллаорол туманида 2021 йил давомида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги масала юзасидан туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси раҳбари Ж.Хасановнинг ва “Аҳолини, айниқса ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш юзасидан олиб борилаётган ишлар бўйича туман туризм ва спорт бўлими бошлиғининг ахбороти тўғрисида”ги масала юзасидан туман туризм ва спорт бўлими бошлиғи ўринбосари Ш.Саидмуродовнинг ҳисоботи эшитилди ва депутатлар томонидан муҳокама қилинди.
Шунингдек, 40-сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ғаллаорол туманидаги Халқ қабулхонасининг 2022 йил 31 январдаги “Ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш тўғрисида”ги 16-сонли ахборотномаси, кам таъминланган ва коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларни “Темир дафтар” рўйхатига киритиш ва чиқариш, “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёрдам кўрсатиш ҳамда туман маҳаллий бюджетидан маблағлар ажратиш тўғрисидаги масалалар депутатлар томонидан кўриб чиқилди.
Сессияда кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар О.Мамиров, К.Зарипов, А.Тилабов, Ю.Парманов, Б.Давурбоева, Р.Хандамов, Б.Қоражонов ва Ю.Ачиловлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.
Шу билан сессия ўз ишини якунлади.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати