Ёш ижодкорлар мушоираси
Ғаллаорол тумани маданият марказида буюк давлат арбоби шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур тавваллуд айёмининг 539 йиллигига бағишлаб, тумандаги ёш ижодкорларнинг мушоираси ўтказилди.
Тадбирда ёш қаламкашларнинг Бобур таввалудига бағишланган ва ижодларига мансуб шеърлари тингланди.
Шоирнинг хаёт йўли ва ижоди ёдга олинди. Мушоиралик тадбири давомида ижодкор ёшлар назм, наср йўналишларида ижод қилиш бўйича ўзаро фикр алмашишди.
Маънавий-маърифий тадбирда туман ҳудудларидан 106 нафар ёш ижодкор шоирлар иштирок этишди. Мушоира тадбири якунида энг фаол ижодкор ёшларга туман ҳокимлиги ва Ўзбекистон ёшлар ишлари Агентлиги туман бўлимининг совғалри топширилди.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати