Бугун – 28 январ куни Ғаллаорол тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгашининг ўттиз тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда туман кенгаши депутатлари, ҳоким ўринбосарлари, кун тартибидаги масалага алоқадор ташкилот раҳбарлари иштирок этишди. Сессияда депутатлар томонидан 8 та масала кўриб чиқилди.
Ғаллаорол тумани пракурори С.Раззаков Ғаллаорол тумани прокуратураси томонидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида.
Ғаллаорол туманидаги жиноят, фуқаролик ва иқтисодий суди раисларининг Ғаллаорол туманидаги жиноят, фуқаролик ва иқтисодий суд раисларининг 2021 йил давомида фаолияти якунлари ҳақидаги ахборотлари тўғрисида.
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси туман бўлими бошлиғи И.Ахмурадовнинг Мажбурий ижро бюроси Ғаллаорол тумани бўлимининг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисида ахбороти.
Регламент ва депутатлик одоби масалалари доимий комиссияси раиси К.Зарипов Халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссиялари ва депутатлари фаоллигининг 2021 йилдаги таҳлиллари тўғрисида.
Халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгаши котибияти мудири С.Лапасов Халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгаши ҳамда унинг доимий комиссияларининг 2022 йил биринчи ярим йиллиги учун иш режаларини тасдиқлаш тўғрисида.
Халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссиялари таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида.
Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари в.в.б. З.Жонуқулов “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёрдам кўрсатиш тўғрисида.
Кам таъминланган ва коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларни “Темир дафтар” рўйхатига киритиш тўғрисида.
Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан туман Кенгаши депутатларидан Мамиров Одил Норбоевич, Ҳандамов Рустам Нишонович, Давурбоева Бувсара Жалоловна, Қоражонов Бекназар Бойназар ўғли, Равшанов Икром Абдувалиевич, Исмаилов Акмал Асланбековичлар сўзга чиқиб ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттиз тўққизинчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар депутатлар томонидан кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
Сессия якунида кўрилган масалалар ҳамда Туманда таъмирланиётган ички йўллар, уй-жой қурилиши бўйича юзасидан оммавий ахбарот воситалари ҳодимлари ва журналист, блоггерлар билан матбуат анжумани ташкил этилди.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати