Бугунги кунда кўпчилик фуқароларда “Пенсия ёшида ўзгариш бўлдими?” мазмунидаги саволлар пайдо бўлмоқда.
Умумий белгиланган ёшни 2 йилга қисқартирилган ҳолда, яъни аёлларга 53 ёшдан, эркакларга 58 ёшдан ёшга доир пенсия тайинлаш Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрдаги «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни 14-моддасида қуйидагича белгилаб қўйилган:
Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:
– пенсия эркаклар 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;
– аёллар 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда муддатдан олдин ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Бундай ҳолларда ёшга доир пенсиялар фуқаро яшаш жойидаги туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан тақдим этилган тақдимномага асосан бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлимлари томонидан тайинланади.
Д. ҲАЙДАРОВ,
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш ва тўловларни ташкил қилиш шўъбаси катта инспектори.