2022 йил 13 январ куни халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши котибияти мудири Н.Каримова ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси вилоят Кенгаши билан биргаликда Ғаллаорол тумани 55-“Мирзабулоқ” сайлов округи (Мирзабулоқ, Молтоб, Аламли, Мулкуш МФЙлари) сайловчилари билан сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда туман Кенгаши котибияти мудири Лапасов Санақул, 20-“Молтоб” сайлов округидан сайланган туман Кенгаши депутати Қоржонов Бекназар Бойназар ўғли, Мирзабулоқ ва Молтоб ҚФЙ раислари ва ҳудудлардаги ҳоким ёрдамчилари ҳамда тегишли туман ташкилотлари рахбарлари иштирок этдилар.
Сайёр қабулда фуқаролар томонидан тушган жами 11 та мурожаатларнинг 8 таси жойида ўз ечимини топди, қолган 3 та мурожаат ижросини таъминлаш учун тегишлилигига кўра назоратга олинди. Шундан, 6 нафар фуқаролар якка тартибда тадбиркорлик фаолиятини юритишлари учун кредит ажратиш масаласида, 2 нафар фуқаро фарзандларига нафақалар тайинланиши масаласида, 1 нафар фуқаронинг гуруҳ ногиронлиги олиши учун ёрдам ҳамда 1 та қишлоқнинг 3,0 км ички йўлларини шағаллаштириш ва 1 та қишлоқнинг эски 15 дона электр симёғочларини алмаштириш каби мурожаатлардир.
Сайёр қабулдан сўнг, Молтоб ҚФЙда яшовчи эҳтиёжманд ва ногиронлиги бўлган Мамарасулов Фахриддин, Йўлчиев Хусниддин ва Абиёров Дилшодларнинг хонадонларига ташриф буюрилиб, уларнинг оила-аъзоларига озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати