Ғаллаорол туманининг Лалмикор шаҳарчасидаги 6-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти капитал реконструкция қилиниб, кириб келган янги йилда фойдаланишга топширилди.
Жорий йилнинг 12 январ куни давлат мактабгача таълим ташкилотининг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда туман нуронийлари, маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийлари, маҳаллий аҳоли иштирок этди.
Очилиш тадбирида иштирокчиларга туман ҳокимининг табриги ўқиб эшиттирилди.
Байрам тадбирига кўтаринки руҳ баҳшида этиш мақсадида таълим муассасаси тарбияланувчилари томонидан концерт дастури намойиш қилинди.
Тадбир якунида эл-юрт ўртасида ҳурмат эътиборга эга нуронийларимиз топширилётган бино узоқ йиллар жажжи фарзандларимизга хизмат қилишларини ният қилишиб, дуо қилишди.
Байрам тадбири кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати