Жорий йилнинг 8 январь куни Ғаллаорол тумани Маржонбулоқ шахарчаси 73 умумий ўрта таълим мактабида тумандаги корхона, ташкилотлардан маънавият бўйича бириктирилган ходимлар, тумандаги мактабларнинг маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ҳамда ижодий маданий ишлар бўйича тарғиботичилар иштирокида семинар ўтказилди.
Семинарда Республика Маънавият маърифат маркази Ғаллаорол туман бўлими рахбари Б.Ризаев рахбарлигида ҳамда ҳамкор Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари, Нуроний Кенгаши раиси Э.Азимов, туман Диний ишлар бўйича бош мутахассиси Ғ.Қаржовов ва Халқ таълими бўлими маънавий ахлоқий тарбиялаш шўъбаси мудири Б.Юнусовлар иштирок этишди.
Маълумки, давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди.
Биринчи ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади.
Иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган.
Учинчи ташаббус аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган.
Тўртинчи ташаббус ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган.
Бешинчи ташаббус хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутади.
5 та мухим ташаббус ижроси бўйича 73 умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари амалга оширилган ишлар бўйича қилинган амалий тўгараклар кўргазмаси билан кутиб олинди.
Семинар давомида ёшларнинг бўш вақтини ташкил қилиш ҳамда умумтаълим мактабларида ёшларнинг қизиқишидан келиб чиқиб, қўшимча тўгарак ташкил этиш вазифаси қўйилди. Ташаббускор истеъдодли ёшлар ва маҳаллий ҳомийларни жалб этган ҳолда, макутабларда бадиий-ҳаваскорлик жамоалари, ёшлар театр-студиялари ва “Ёшлар клублари” ташкил қилиш зарурлиги таъкидланди.
Йиғилишда ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш борасидаги чора-тадбирлар белгилаб берилди.
Йиғилишида ёшларни интернетдаги зарарли хуружлардан асраш, уларни ахборот технологияларидан унумли фойдаланишга ўргатиш масалаларига ҳам алоҳида аҳамият қаратилди.
Ташаббускор тадбиркорларни жалб қилган ҳолда, компьютер ўйинлари марказларини ташкил этиш, уларда болалар ва ёшларнинг билим ва дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қиладиган тест, викторина, ривожлантириш стратегиялари ва бошқа фойдали дастурлар бўлиши зарурлиги таъкидланди.
Йиғилишда бу тажрибани барча ҳудудларида босқичма-босқич кенг жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Маънавий-маърифий, ҳуқуқий йўналишда ташкил этилган тадбирда мутахассисслар томонидан мавзуга оид қизиқтирган саволларга тўлиқ маълумот берилди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати