Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролар давлат пенсия таьминоти тўғрисида қонуннинг 1-моддасига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда давлат томонидан пенсия билан таъминланиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролар давлат пенсия таьминоти тўғрисида қонуннинг 43-моддасига асосан Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза бевосита манзил-колония жойлашган ердаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига берилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари пенсиялар тайинлаш масалалари юзасидан тушунтириш ва маълумотлар беришлари, шунингдек аризачига зарур ҳужжатларни олишида кўмаклашишлари шарт.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари корхоналар, ташкилотлар ва айрим шахслардан тегишли ҳужжатларни талаб қилиш, зарур ҳолларда эса, уларнинг берилиши асослилигини текшириш ҳуқуқига эгадирлар.
Қонуннинг 7-моддасида Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:
эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;
аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.
Қонуннинг 8-моддасида Пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсиялар ушбу Қонун 37-моддаси биринчи қисмининг ва бандларида назарда тутилган камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади.
Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсия тайинлаш учун сўраб қилган мурожаати талаб килинган иш стажи эга бўлган тақдирда манзил-колония жойлашган пенсия жамғармаси туман (шахар) бўлими томонидан тайинланиб тўланиб берилади.
М.Шукуров
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
Ғаллаорол туман бўлими пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни
тайинлаш ҳамда тўловини ташкил қилиш шўбаси катта инспектори