Чорвачилик соҳаси аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини таъминловчи асосий тармоқ ҳисобланиб, ҳурматли Юртбошимиз раҳномаликларида чорвачиликни ривожлантиришга жуда катта эътибор берилмоқда. Жумладан, чорвачиликни ривожлантириш борасида “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири, “Наслчилик тўғрисида”ги Қонун, Президентимиз томонидан 2016 йил 23 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2016 - 2020 йиллар даврида қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сонли қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги ПҚ-2694-сонли, 2017 йил 16 март куни “Чорвачиликда иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2841-сонли қарорларнинг қабул қилиниши чорвачилик сохасини ривожланишини таъминлади ҳамда наслчилик ишларини яхшилашга ва маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилганлиги ҳисобига қатор ижобий натижалар қўлга киритилди.
Наслчиликнинг асосий вазифалари этиб, ҳайвонларнинг наслдорлик ва маҳсулдорлик сифатларини яхшилаш мақсадида наслчилик ресурсларини яратиш, сақлаш, такрор кўпайтириш ва улардан оқилона фойдаланиш; селекция жараёнида фойдаланиладиган наслчилик ресурсларининг келиб чиқиши аниқ ҳисобга олинишини, маҳсулдорлигини, типи ва бошқа сифатлари бўйича баҳоланишини таъминлаш; наслдор эркак ҳайвонларни авлодининг сифатига кўра синовдан ўтказиш; янги фойдали генетик белгиларга эга бўлган ҳайвонлар олиш; селекция ишида жаҳондаги энг қимматли генофонддан самарали фойдаланиш; муайян жойга хос ва мамлакатимиздаги йўқ бўлиб бораётган зотлар генофондини сақлаб қолиш; маҳсулот етиштириладиган подаларда ҳайвонларнинг наслдорлик ва маҳсулдорлик сифатларини ошириш ҳамда сермаҳсул ҳайвонларни жадал кўпайтириш; бутун чорвачилик тармоғининг иқтисодий самарадорлиги ва рақобатбардошлигини ошириш ҳисобланади.
Чорвачиликда наслчилик билан шуғулланувчи хўжаликларга ер майдонлари ажратилиш тартиби Ер кодекси, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонун ва Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низоми асосида амалга оширилади.
Ер кодексида фермер хўжаликларига ер участкалари: очиқ танлов асосида; ўттиз йилдан эллик йилгача бўлган муддатга; захира ерлари ёки қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан ажратилиши назарда тутилган.
Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкасининг ўлчами ер участкасини берадиган орган томонидан ҳар бир муайян ҳолатда маҳаллий шароитларни, шунингдек фермер хўжалигида ишловчилар сонини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, фермер хўжалиги юритиш учун ер участкасини олишда фермер хўжалиги ташкил этилаётган жойда яшовчи шахслар, шунингдек, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгашининг биргаликда берилган тавсиясига эга бўлган ёш фуқаролар бошқа тенг шароитларда устувор ҳуқуқдан фойдаланиши белгиланган.
Фермер хўжаликларига ер ажратиш фермер хўжалигининг маълум бир фаолият йўналишга ихтисослашганини инобатга олган ҳолда амалга оширилади. Хусусан, чорвачилик маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалиги хўжаликнинг бизнес режасида назарда тутилган камида 30 шартли бош чорва молларини боқиш шартлари билан ташкил этилади.
Бунда фермер хўжалигига бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами ҳар бир шартли бош чорва молига ҳисобланганда:
Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларидаги суғориладиган ерларда – камида 0,30 гектарни (наслдор чорвачилик фермер хўжаликлари учун 0,5 гектарни);
Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Жиззах, Навоий, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларидаги суғориладиган ерларда – камида 0,45 гектарни (наслдор чорвачилик фермер хўжаликлари учун 0,6 гектарни);
суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда – камида 2 гектарни ташкил этади.
Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкалари ажратиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Тасдиқлашни рад этиш тўғрисидаги қарор икки ҳолатда қабул қилинади: танловни ўтказиш шартлари бузилган тақдирда ёки ер участкасини ижарага бериш тартибининг қўпол равишда бузилишлари аниқланган ҳолларда. Бошқа ҳолатлар тасдиқлашни рад этиш қарор қабул қилиниши учун асос бўла олмайди.
Туман ҳокимининг фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаси беришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга шикоят қилиниши мумкин.
Туман ҳокими томонидан фермер хўжалигига ижарага ер участкаси бериш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими томонидан беш кун муддатда намунавий шаклга мувофиқ ер участкасини ижарага бериш шартномаси тайёрланади. Ер участкасини ижарага олиш шартномаси фермер хўжалигининг бошлиғи ва туман ҳокими томонидан имзоланади.
“Ўзагроинспекциянинг” Ғаллаорол туман
бўлими чорвачиликда насилчилик ишини
назорат қилиш бўйича катта инспектори
Абдулла Абдурашдов