Аҳолини рўйхатга олиш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси, аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўз ваколатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
аҳолини рўйхатга олиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартибини, Аҳолини рўйхатга олиш дастурини ҳамда рўйхатга олиш варағининг шаклларини тасдиқлайди;
аҳолини рўйхатга олишнинг якуний маълумотларидан фойдаланиш тартибини белгилайди;
давлат бошқаруви органларининг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
аҳолини рўйхатга олишга жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартибини белгилайди.
Ғаллаорол туман статистика бўлими