Ижтимоий тармоқларнинг “YouTube” каналида ёритилган Ғаллаорол тумани марказий деҳқон бозорининг умумий ҳолати бўйича билдирилган фикрларга қуйидагиларни маълум қиламиз.
Маркий деҳқон бозорида савдо шаҳобчалари тартиб билан жойлаштирилган. Савдо ходимлари ва харидорлар учун шароитлар яратилган. Бозорнинг санитария ҳолати доимий назоратга олинган.
Ижтимоий тармоқларда марказий деҳқон бозорини “Афғон бозорига ўхшайди” деб берилган таъриф Ғаллаорол марказий бозори учун хос эмас деб хисоблаймиз.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати