Бугун – 17 ноябр куни Ғаллаорол тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгашининг ўттиз олтинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда туман кенгаши депутатлари, ҳоким ўринбосарлари, кун тартибидаги масалага алоқадор ташкилот раҳбарлари иштирок этишди. Сессияда депутатлар томонидан бешта масала кўриб чиқилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги “Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқалари ер участкаларидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 53-сонли қарорининг туманда бажарилиши ҳақида Ғаллаорол туман фермер, деҳқон хўжаликлар ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Сулайманов Комил Сулаймановичнинг ҳисоботи.
Шундан сўнг, Ғаллаорол туманидаги жиноят ишлари бўйича, фуқаролик ишлари бўйича ва иқтисодий суди раисларининг 2021 йилнинг 9 ойи давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги ишлари бўйича ахборотлари тўғрисида Ғаллаорол туманидаги жиноят, фуқаролик ва иқтисодий суди раисларининг ҳисоботи.
Йиғилиш давомида, Халқ депутатлари туман Кенгашининг 6-“Маржонбулоқ” ва 27-“Жума” сайлов округлари бўйича бўшаб қолган ўринларга депутатлик сайловини ўтказиш тўғрисида.
Шунингдек, Кам таъминланган ва коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларни “Темир дафтар” рўйхатига киритиш тўғрисида.
Туманда бандлиги таъминланган, яшаш шароити яхшиланган ва даромад манбаига эга бўлган оилаларни “Темир дафтар” рўйхатидан чиқариш тўғрисида.
Тумандаги секторлар штабларида аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш фаолияти ҳамда “Обод қишлоқ” дастури ижросининг таъминланиши аҳволи тўғрисида.
Ғаллаорол туманида географик объектларга ном бериш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2021 йил 12 октябрдаги “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг Сенат ва халқ депутатлари туман Кенгаши билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш ҳамда янги авлод захира кадрларини шакллантириб бориш тўғрисида”ги КҚ-272-IV-сонли қарорининг ижросини таъминлаш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтган сайловни ташкиллаштиришда фаол иштирок этган тумандаги корхона ва ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантиришга тавсия этиш тўғрисида.
Туман маҳаллий бюджетидан ва “Саховат ва кўмак” жамғармасидан маблағлар ажратиш тўғрисида.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўтиз тўртинчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар депутатлар томонидан кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати