Маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул ходимларнинг семинари ўтказилди
Жорий йилнинг 10 ноябр куни Ғаллаорол туманининг Ғ.Ғулом маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 25-сонли умумий ўрта таълим мактабида халқ таълими бўлимига қарашли 90 та умумий ўрта таълим мактаблари директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосорлари, туман корхона ташкилотларининг маънавий-маърифий соҳа бўйича масъул ходимлар иштирокида семинар ўтказилди.
Семинарда ёшларнинг маънавиятини янада юксалтириш, китоб ўқишга меҳр уйғотиш, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек семинарда ёшлар иштрокида “Зукко китобхон” танловини ўтказиш, танловни кўтаринки руҳда ташкил этиш масалалари муҳокама қилиниб, чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати