Жиззах вилояти Давлат Солиқ бошқармаси бошлиғи Б.Т.Ташпулатов ҳамда Жиззах вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири А.Қ.Ғозибеков билан ҳамкорлигида Ғаллаорол туманидаги Маданият саройи мажлислар залида 2021 йил 15 октябр куни туманда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганиш ҳамда уларни бартараф этишга юзасидан оммавий сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабулда қабулда вилоят тижорат банклари масъуллари, туман ташкилотлари вакиллари ва тадбиркорлик субектлари қатнашди. Сайёр қабулда жами 25 нафар тадбиркорлик субъектлари вакиллари қатнашиб, улар томонидан жами 15 та мурожаат қилинди. 15 та мурожаатнинг ечими 7 кун муддат билан тегишли ваколатли органларга қонуний ҳал этилиши чораларини кўриш вазифаси юклатилди. Қолган 10 нафар тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари ижроси назоратга олинди.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати