Бугун – 15 октябр куни Ғаллаорол тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгашининг ўттиз бешинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда туман кенгаши депутатлари, ҳоким ўринбосарлари, кун тартибидаги масалага алоқадор ташкилот раҳбарлари иштирок этишди. Сессияда депутатлар томонидан учта масала кўриб чиқилди.
Туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил III чорак даромадлари режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағлар ажратиш тўғрисида.
“Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёрдам кўрсатиш тўғрисида.
Ғаллаорол туманидаги ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар ва боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттиз бешинчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар депутатлар томонидан кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати